UZ

Сўнгги янгиликлар

02:59Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда очко йўқотди  3 02:51А Серия. "Интер" ўз майдонида "Болонья"ни мағлуб этди  1 02:44Лига 1. ПСЖ дербида "Париж"ни мағлуб этди  2 02:10Африка кубоги. 1/8 финал. Камерун ЖАРни мағлуб этди, Марокаш Танзаниядан устун келди  1 00:58Тео Эрнандес А Серияга қайтиши мумкин  0 00:30АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  44 23:24Винисиус 18 та ўйиндан бери гол уролмаяпти. Охирги гол октябрь ойининг биринчи ярмида киритилган  2 22:40АПЛ. “Ньюкасл” “Кристал Пэлас”ни, “Брентфорд” “Эвертон”ни мағлуб этди, “Тоттенхэм” эса ўз уйида “Сандерленд”ни мағлуб эта олмади  1 22:30АПЛ. "Фулхэм" "Ливерпул"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада ўтказиб юборилган голдан сўнг 90+7 дақиқада тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди  15 22:15Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди  51 21:44"Челси" "Астон Вилла" юлдузи учун катта таклиф тайёрламоқда  3 20:53"Реал"га Бернарду Силвани таклиф қилишди. "Қаймоқранглилар”нинг бунга жавоби маълум  2 20:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Лидс"ни мағлуб эта олмади  20 19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  1

MLS. “Сиетл Саундерс” - Ғарбий конференция чемпиони! Янгиликлар

MLS. “Сиетл Саундерс” - Ғарбий конференция чемпиони!

Бугун бизнинг маҳаллий вақт билан тонгда АҚШ миллий чемпионати плэй-офф босқичи ярим финал доирасида дастлабки ўйин бўлиб ўтди ва унда сенсацион натижа қайд этилди.

Ғарбий минтақада бутун мавсум бўйи стабил ўйин намойиш этиш асносида чемпионлик пойгасида аёвсиз, кескин ва қизғин баҳс олиб боришган мусобақанинг энг кучли ва иродали жамоалари "Лос-Анжелес" ва "Сиетл Саундерс" бош совринни қўлга киритиш учун яна бир бор ўзаро беллашиб кўришди.

Лос-Анжелесликлар ҳужум чизиғи даҳшатли кўриниш олган жамоа сафида уругвайлик ёш умидли Диего Росси, маҳаллий 24 ёшли форвард Адриен Перес ва супер ҳужумчи Европа майдонларида тобланган Карлос Вела бор эди. Лекин, бугунги тўқнашувда ушбу футболчилар ҳеч қандай каромат кўрсата олишмади. Браян Шметцер бошчилигидаги меҳмонлар таркибини эса, деярли ярмини легионерлар ташкил қилишади. Дарвоза чизиғидан кўзга кўринган тажрибали кипер Стефан Фрей жой олган. Ҳимояда Жанубия Корея миллий терма жамоаси фахрий футболчиси Ким Ки Хи бор. Ярим химояда швециялик ажойиб вингер Густав Свенссон ҳаракат қилади.

Марказий ҳужумда перулик Рауль Руидиас рақиб жамоа дарвозасини ўққа тутишга шай турарди ва у бу ишни ҳал қилувчи учрашувда аьло даражада уддалади. Ўйин натижасига батафсил тўхталадиган бўлсак, олдинига мезбонлар Эдуард Атуэста ҳисобни очди. Бироқ, орадан олти дақиқа ўтар-ўтмас кўпчиликка маьлум ва машҳур бўлган Рауль Гонсалеснинг адаши Руидиас чиройли зарбаси билан мувозанатни тиклади. Кейин ҳеч қанча вақт ўтмасидан Николас Лодейро жамоасини олдинга олиб чиқди. Танаффусдан сўнг, лос-анжелесликлар иккинчи бўлимда бор кучларини ишга солишди ва рақиб жамоа дарвозаси томон “штурм” уюштиришди. Аммо, афсуски иккинчи бўлим ўрталарида яна ўша Рауль катта саҳнага чиқди ва ўйинга мантиқий нуқтани қўйиб берди.

Шундай қилиб, бундан 2 йил муқаддам чемпионликни қўлга киритган кўҳна Вашингтон шаҳри жамоаси Ғарбий Конференция чемпионига айланди ва MLS тахтига қайтиш учун ажойиб имкониятга эга бўлди. 2014 йилда ташкил топган ва ҳали бирон марта финалга чиқмаган “Лос-Анжелес” эса, чемпионатни қаттиқ аламлар билан тарк этди.

Лос-Анджелес

Эдуард Атуэста - 17'

MLS Мейджор Лига. Плей-офф . 1/2-тур

30/10/2019, 07:15

3
:
1
Тугади

Сиэтл Саундерс

Рауль Руидиас - 22', Николас Лодейро - 26', Рауль Руидиас - 64'

Стадион: Banc of California Stadium

45'
90'
17'  Эдуард Атуэста
45'  Латиф Блессинг (Марк-Энтони Кайе)
53'  Бриан Родригес (Адама Диоманде)
77'  Ли Нгуен (Адриен Перес)
22'  Рауль Руидиас
22'  Николас Лодейро
26'  Николас Лодейро
26'  Джовин Джонс
64'  Рауль Руидиас
64'  Николас Лодейро
64'  Джовин Джонс (Джорди Хосе Делем)
76'  Джордан Моррис (Нуху Толо)
81'  Келвин Лердам
88'  Брэд Смит (Роман Торрес Морсильо)
90'  Нуху Толо



Хондамир Ҳакимов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика