"Mixed zone". Салаҳ Закария: "Ўзбекистонга қарши қизиқарли ўйин бўлади"
02 июн 2022 09:51
Янгиликлар
"Mixed zone". Салаҳ Закария: "Ўзбекистонга қарши қизиқарли ўйин бўлади"
Қатар U-23 терма жамоаси U-23 Осиё кубогини Эронга қарши ўйин билан бошлади.
Муросасиз кечган ўйинда томонлар 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекишди. Учрашувдан сўнг Қатар дарвозабони Салаҳ Закария микст-зонада сайтимизга фикрларини билдириб ўтди.

"Осон бўлмаган рақибга қарши ўйнадик. Ғалабани қўлдан бой берганимиз аламли албатта. Олдиндаги иккита ўйинда вазиятни ўнглаб кўрамиз. Менимча, биринчи ўйиннинг қийин ўтиши нормал ҳолат. Биринчисидан фарқли равишда, иккинчи бўлимда икки жамоа ҳам ҳужум қилди. Вазиятлар яратилди. Якунда голлар кўрдик.
Ўзбекистон билан ўйинга яхши тайёрланамиз. Қизиқарли ўйин бўлиши шубҳасиз",- дейди Салаҳ Закария.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар