UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16"Реал" собиқ ҳужумчиси Греция жамоасига ўтди  0 15:48Манба: Ўзбекистон МТЖнинг CAFA турнири учун эҳтимолий таркиби  3 15:27"Футбол олами". "Нефтчи"да мағлубият, "Андижон"да йирик ғалаба, Самарқандда дуранг  0 15:16Доннарумма ПСЖ билан шартномани бекор қилишга тайёр  1 14:48Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA мусобақаси учун таркибини Кападзенинг ўзи йиғади  6 14:28Breaking! Асилбек Жумаевга Европадан қизиқиш бор  11 14:07"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0 13:38Неймар футбол тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячи кимлигини айтди  4 13:09"Ньюкасл" бош мураббийи Исак билан боғлиқ ҳолатга изоҳ берди  0 12:41"Милан" Яшари трансферини ҳал қилди  0 12:13"Нефтчи" футболчисини четлатиш, "Сурхон" дарвозасига эса пенальти белгилаш керак эди – 16-турдаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  3 11:45ЦСКА Файзуллаев учун тўлиқ тўловни кутмоқда  2 11:14Россия ЖЧ иштирокчиси Иордания терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади  10 10:40Саудия жамоалари МЮ тарбияланчисига 80 миллион евро тўлашга тайёр  2 10:03"Интер" тўпурар ҳужумчи билан шартнома имзолашга яқин  0

"Mixed zone". Жасур Жалолиддинов: "Эроннинг провакацияларига эътибор бермадик ва ғалаба қозондик" Янгиликлар

"Mixed zone". Жасур Жалолиддинов: "Эроннинг провакацияларига эътибор бермадик ва ғалаба қозондик"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сардори Жасур Жалолиддинов Эрон билан кечган ҳал қилувчи баҳсдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Авваламбор халқимизни ғалаба билан табриклайман. Кўпчилик иккита йирик ҳисобли ўйинимиздан кейин Эрон билан қандай ўйнашимизни кутганди. Лекин биз ўз кучимизга ишониб тургандик. Барча гап-сўзларни тугатдик, имкон қолдирмасдан ғалаба қозондик. Дуранг бизни қониқтиришига қарамай, биз фақат олдинга қараб ўйнадик. Рақиб эса вақт чўзишга, дурангга ҳаракат қилди. Бугунги ўйин ҳаммасини кўрсатиб қўйди",- дейди Жасур Жалолиддинов. 

- Бугун ҳакамликка кўп эътирозлар бўлди...

- Ҳиссиётда бўлиб турадиган ҳолат. Иккита кучли жамоа тўқнаш келди. Ўйлайманки, ҳакам ўйинни яхши бошқарди. 

- Одатда Эрон жамоалари футбол ўйнайди. Лекин бугун рақиб провакацилардан нарига ўтмади. Шуни билган ҳолда қандай тайёргарлик кўрдинглар?

- Осиё чемпионатлари орқали бу ҳолатлардан ўтиб келгандик. Бир йил ўтди. Уларнинг провакацияларига эътибор бермай, ўйин ҳақида ўйладик. Якунда ғалаба қозондик.



Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика