UZ

Сўнгги янгиликлар

12:48"Наполи" Де Брюйнега қанча маош беришга тайёрлиги маълум  0 12:21Австрия ва Швейцария чемпиони "Байер" бош мураббийлигига даъвогар  0 11:57ЎФА раҳбарияти Нидерландиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди: ПСВ вакиллари билан онлайн учрашув ташкил этилиши мумкин  1 11:32U-17 Жаҳон чемпионатига қачон қуръа ташланади?  6 11:10Абдихолиқов ва Жалолиддинов ўйнаётган "Сумқайит"да бош мураббий ишдан кетди  0 10:49Гринвудга АПЛнинг иккита гранди қизиқиш билдирмоқда  2 10:20Рафиньянинг келажаги маълум  15 09:51Еврокубоклар финалларининг бош ҳакамлари маълум қилинди  6 09:22“Уяляпман“. Аморим МЮнинг ҳозирги ўйини ҳақида фикр билдирди  15 08:53“Реал“нинг иккита асосий футболчиси учун мавсум якунланади  8 08:24“Рома“ни бошқариш учун иккита асосий номзод бор  3 07:55Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:28Ўзбекистон кубоги. Бугун “Пахтакор“ — “Насаф“ учрашуви бор  21 01:40ЕЧЛ учун кураш. "Рома" муҳим баҳсда мағлубиятга учради  32 01:00Саудия Арабистони. Роналду майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" 9 та гол урди  14

"Mixed zone". Муҳаммадқодир Ҳамралиев: "Бу оқшомда "Пахтакор" сафида орзуим ушалди" Янгиликлар

"Mixed zone". Муҳаммадқодир Ҳамралиев: "Бу оқшомда "Пахтакор" сафида орзуим ушалди"

Кеча "Пахтакор" сафида "Навбаҳор"га қарши учрашувда Муҳаммадқодир Ҳамралиев дебют учрашувини ўтказди.

Аслида мазкур клуб тарбияланувчиси ҳисобланган Ҳамралиев катта футболдаги дебютини "Динамо"да амалга оширган, ўтган йили эса "Олимпик" таркибида ҳаракат қилганди. Қишки трансферлар ойнасида "Пахтакор"га кўчиб ўтди. "Навбаҳор" билан кечган ўйиндан сўнг унинг таасуротлари билан қизиқдик. 

Пахтакор

Фаррух Сайфиев - 2', Драган Черан - 68'

Суперлига. 3-тур

17/03/2023, 19:30

1
:
2
Тугади

Навбаҳор

Темурхўжа Абдухолиқов - 23'

45'
90'
2'  Фаррух Сайфиев
2'  Хожиакбар Алижонов
6'  Достон Турсунов
22'  Фаррух Сайфиев
39'  Одилжон Ҳамробеков
63'  Диёр Холматов (Пшемислав Банашак)
68'  Драган Черан
68'  Фаррух Сайфиев
85'  Азизбек Турғунбоев (Достонбек Ҳамдамов)
90'  Элдорбек Суюнов
90'  Сардор Собирхўжаев (Гиорги Папава)
23'  Темурхўжа Абдухолиқов
27'  Остон Ўрунов
33'  Йован Жокич
52'  Лука Чермель
73'  Остон Ўрунов (Асадбек Собиржонов)
73'  Темурхўжа Абдухолиқов (Шохруз Норхонов)
75'  Жасур Яхшибоев (Аброр Исмоилов)
80'  Даврон Ҳошимов
82'  Жамшид Искандеров (Фаррух Икромов)

"Биринчи галда мураббийлар ишонч билдириб майдонга туширганидан хурсандман. Аввалги икки ўйинда тўп тепмагандим. Шу кун ёзилган экан, нима ҳам қиладим. Буёғига берилган имкониятдан фойдаланиб ишлашда, олдинга интилишда давом этамиз. Умуман олганда орзуим ушалди, десам муболаға бўлмайди. 

Кучли жамоаларга қарши масъулиятли ўйинлар шахсан менга ёқади. Майдонда ҳақиқий кураш кечди. Қолаверса, "Навбаҳор" ҳам яхши ўйин кўрсатганини айтиш жоиз. Режа бўйича тўп тепдик, мақсадимизга эришдик. Рақиб сафида кучли ҳужумчилар бор. Уларга яқинроқ ўйнашимиз кераклиги айтилганди. Бизни қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат айтаман",- дейди Муҳаммадқодир Ҳамралиев.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика