UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  17 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  3 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0

"Mixed zone". Чейси Анри: "Ўзбекистон ҳимояда жуда тартибли ўйнади" Янгиликлар

"Mixed zone". Чейси Анри: "Ўзбекистон ҳимояда жуда тартибли ўйнади"

Бугун U-23 Осиё Кубоги ярим финали доирасидаги Ўзбекистон – Япония (2:0) учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйиндан кейин Япония термаси етакчиларидан бири Чейси Анри билан суҳбатлашдик.

- Учрашув ҳақида фикрларингиз...

- Рақибимиз Ўзбекистон жуда кучли эди. Биринчи таймда тўпни назорат қила олдик. Менда бир-иккита хатолар бўлди.

- Бугун Япония гол уролмади. Жамоага нима бўлди?

- Ўзбекистон ҳимояда жуда тартибли ўйнади. Биз тўпни бир-биримизга тез-тез оширганимизга қарамасдан, ҳимояни ёриб ўта олмадик.

- Япониянинг кейинги ўйини Австралияга қарши кечади. Рақиб хусусида қандай фикрдасиз?

- Австралия жамоаси сафида Германияда мен билан бирга ўйнайдиган жамоадошим бор. У ҳужумчи. Унга қарши ўйинни сабрсизлик билан кутаман.

- Финалда Ўзбекистон Саудия Арабистони билан тўқнаш келадиган бўлди. Сизнингча, қайми терма чемпионга айланади?

- Ўйлашимча, Ўзбекистон чемпион бўлади, чунки бу жамоа жуда ҳам кучли экан. 


Учқун Азимов суҳбатлашди.

Рейтинг: +49   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика