

Маълум бўлишича, "Милан" президенти Сильвио Берлускони "Верона"га қарши дурангдан сўнг мураббийга шарт қўйган. Унга кўра жамоа Италия кубогида "Сампдрия" ҳамда чемпионат доирасида "Фрозиноне" устидан ғалаба қозониши лозим. Шундагина мураббий иккинчи давра бошланишига қадар ўз лавозимида қолиши мумкин экан. Агар миланликлар ғалаба қозона олишмаса Михайлович ишдан кетади.



