

Воқеа Миср иккинчи дивизиони доирасидаги "Суэцим" ва “Ал Наср” ўйинида содир бўлди. Учрашув якунида меҳмонлар гол уришди, аммо мезбонлар тўп қўл билан ўйналганига ишора қилиб, эътироз билдира бошлашди. Футболчилар босими остидаги ҳакам эпизодга қайта баҳо бериш учун мухлислардан бирининг телефонидаги лавҳани кўришга мажбур бўлди. Шундан сўнг ҳакам голни бекор қилди.
Қайд этилишича, арбитр “ноаниқ муддатга” ишдан четлаштирилган.



