UZ

Сўнгги янгиликлар

11:30Горецка ёзда "Арсенал"га ўтишга қизиқмоқда  0 10:30Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мураббийи Сергей Чигодаев: "Финалга чиқиш учун исталган рақибни ютишимиз керак"  5 09:50"Металлург" яна 2 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0 09:25Назорат учрашуви. "Сўғдиёна" "Пари НН"га йирик ҳисобда енгилди  0 08:50Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  105 08:25"Бухоро" назорат учрашувида Грузия клуби билан дуранг ўйнади  0 07:52Футзал клублари учун хушхабар: ОФК тўхтаб қолган мусобақани қайта тиклаш режасини тузяпти  3 03:56Бундеслига. "Боруссия Д" "Майнц"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:50А Серия. "Милан" Модричнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Пиза" устидан ғалаба қозонди  3 03:45"Челси" Англия кубоги доирасида "Халл Сити"ни осонлик билан мағлубиятга учратди. Нетудан хет-трик  1 01:05Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Ренн"га мағлуб бўлди, "Ланс" ушбу турда биринчи ўринга кўтарилиши мумкин  7 23:10"Ювентус" "Манчестер Сити" юлдузини нишонга олди  4 22:43"Манчестер Юнайтед" Харри Магуайр бўйича қарор қабул қилди  3 21:27"Барселона" "Челси”дан тарбияланувчисини қайтармоқчи  17 20:58"Ал Ҳилол" Франция терма жамоаси ҳимоячисига даъвогар  2

Мисрда Мессини ҳақорат қилишди Янгиликлар

Мисрда Мессини ҳақорат қилишди

Теглар :  Лионель Месси
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси кутилмаганда можароли воқеа иштирокчисига айланиб қолди.

Месси яхши ниятда Мисрнинг MBC MASR тижорат телеканалига берган интервьюсидан сўнг баъзи мисрликларнинг танқиди остида қолди.

Месси интервьюда ўз бутсаларини аукционга қўйиб, ундан тушган маблағни Мисрда хайрия учун сарфлашни сўраган. Аммо бу сўзлардан баъзи кишилар ўзини ҳақоратлангандек ҳис қилди.

"Биз 7 минг йиллик тарихимиз давомида бунчалик ҳақоратланмаган эдик. Месси сени туфлиларим билан ураман. Мана менинг оёқ кийимим, уни Аргентинага қурбон қиламан" - дейди Миср парламенти депутати Саид Асасин.

"Бизнинг камбағаллар бунга муҳтож эмас. Бутсалар унда ҳаракат қилиш учун ишлаб чиқарилган. Агар у бизни ҳақорат қилмоқчи бўлса, бу оёқ кийимни бошига қўйсин, уни қўллайдиганларга ҳам шуни айтаман. Бизга унинг бутсалари керак эмас, уларни аргентиналикларга берсин, у ерда камбағаллар етарлича" - дейди Миср футбол федерацияси матбуот-котиби Азми Мегаҳед.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика