Миср терма жамоасини испаниялик мутахассис бошқариши мумкин

Aslanov Jasurbek
25 июл 2018, 14:15
Испаниялик мутахассис Кике Санчес Флорес Миср терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин.

Миср футбол ассоциацияси (EFA) бир ой олдин Флорес билан боғланган эди. Испаниялик терма жамоани бошқаришга рози. У жамоа потенциалини юқори баҳолади.

Ҳозирча EFA мураббийга аниқ таклиф юборгани йўқ.

Кике Флорес ҳам шошилмоқчи эмас, у ёз охиригача АПЛ клубидан таклиф олмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Миср терма жамоаси ЖЧ-2018да гуруҳдан чиқа олишмади ва жамоа бош мураббийи Эктор Купер истеъфога чиқарилди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: As

Сўнгги янгиликлар

Барча ›