Кике Санчес Флорес "Хетафе" бош мураббийига айланиши мумкин
05 окт 2021 08:38
Янгиликлар
Кике Санчес Флорес "Хетафе" бош мураббийига айланиши мумкин
Испаниялик мураббий Кике Санчес Флорес "Хетафе"га қайтиши мумкин.
У жамоа бош мураббийлиги учун асосий даъвогарлардан биридир. 56 ёшли мутахассис бунгача икки бор узоқ бўлмаган муддатларда испан клубини бошқарган.
Флореснинг сўнгги иш жойи Англиянинг "Уотфорд" клуби бўлган эди ва у инглиз жамоасини 2019 йилда тарк этган эди.
Кеча "Хетафе" расмий сайти Мичелнинг клуб бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилганини хабар қилди.
"Хетафе" Ла Лигадаги 8та ўйинда 1 очко жамғарган ҳолда жадвалнинг сўнггида бормоқда.
Фикрлар