UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Миржалол Қосимов: "Мақсадимиз яхши ўйин намойиш этиб, ишқибозларни хурсанд қилиш" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Мақсадимиз яхши ўйин намойиш этиб, ишқибозларни хурсанд қилиш"

Ўзбекистон - Янги Зеландия ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида майдон эгалари устози Миржалол Қосимов ва Темур Кападзе иштирок этди.

- Эртага Янги Зеландия билан биринчи ўйнаймиз. Рақиб интизомли ва жисмонан бақувват, европача футбол кўрсатади. Ўйин мухлисларга ёқади деб ўйлайман. Мақсадимиз яхши ўйин намойиш этиб, ишқибозларни хурсанд қилиш. Учрашувни биринчи рақамли жамоа сифатида бошлашни режалаштирганмиз, - деб гап бошлади Қосимов.



Темур Кападзе: - Янги Зеландияни кеча ўрганиб чиқдик. Футболчилари жисмонан бақувват. Мухлисларга ғалаба тақдим қилишга интиламиз. Ёшларимизга Осиё ўйинларида ижобий натижа қайд этишларига тилакдошман.

- Ҳужумчилар борасида муаммо юзага келмайдими?
- Ўртоқлик учрашувлари жамоа имкониятларини текшириб кўриш учун ҳам ташкил этилади. Футболда фақат ҳужумчилар эмас, балки ярим ҳимоячи ва ҳимоячилар ҳам фаол ўйнашлари зарур. .

- Иордания билан ўйнаган футболчилар эртага майдонга тушишлари мумкинми?
- Йўқ. Кўп ўртоқлик ўйинлари ўтказа олмаймиз. Асосий таркибни синаб кўрамиз. Ёшлар захирадан тушишлари мумкин.

- Янги Зеландия ўйинчиларининг қандай устун тарафлари бор?
- Англия, Франция, Голландия, Норвегия сингари давлатларда тўп тепадиган футболчилари бор. Япония билан кечган баҳсини кузатдик. Стандарт вазиятларда яхши ўйнашади, қанот ҳимоячилари ҳужумга ёрдам беришади.

- Аввалги ҳолатига қайта олса, яна қайси футболчиларни чақиришингиз мумкин?
- Бундай футболчилар бор. Масалан, Саломов. Бироқ у клуби таркибида тўлиқ ўйнамаяпти.



- Терма жамоага анчадан бери чақирилмадингиз. Термадаги фаолиятим тугади деган фикр келмадими?
Темур Кападзе: - Йўқ, шу вақт ичида ўтган йилги хатолар устида ўйлашга ҳам вақт топилди. Ҳозир эса жамоага бор кучим билан ёрдам беришга тайёрман.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика