UZ

Сўнгги янгиликлар

01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  1 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  8 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  0 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  7 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  2 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  19 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0 22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  16 22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  2 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  63 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  2 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  12 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  23 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  50 20:03Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди  78

Мирко Йеличич: "Чемпионлик осон қўлга киритилмади" Янгиликлар

Мирко Йеличич: "Чемпионлик осон қўлга киритилмади"

«Динамо» - «Локомотив» учрашувидан кейинги матбуот анжуманида чемпионликни нишонлаган жамоанинг бир йўли икки мураббийи Мирко Йеличич ва Андрей Микляевлар иштирок этишди.

- Чемпионлик билан табриклаймиз. Аввало ўйин борасида тўхталсангиз?

Мирко Йеличич:

- Табрик учун раҳмат. Самарқандда «Локомотив»га ҳеч қачон осон бўлмагани боис, бу сафар ҳам ўйинга жиддий тайёргарлик кўриб келгандик. Сабаби, турнир жадвали биздан ҳам, рақибларимиздан ҳам фақат ғалаба қозонишни тақозо қиларди. Ўйин давомида вазиятлардан унумли фойдалана олдик ва ғалаба қозондик. Чемпионлик осон қўлга киритилмади.

Андрей Микляев:


- Мен ҳам қўшимча қилишни истардим, бугун осон ғалабага эришдик дея олмайман. Ўйин олдидан руҳий босим бор эди. Шунга қарамай, йигитларимиз кўрсатмаларни бехато амалга оширишди, уларга раҳмат. «Динамо» ўйин давомида бизни прессинг орқали шошириб қўйишга интилди, аммо 90 дақиқа прессинг қилишнинг иложи йўқ. Ҳисоб барчасини айтиб турибди, рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик.

- Ўйин давомида Қаршидаги натижадан бохабар бўлиб турдингизми?

Мирко Йеличич:

- Фақат ўйин якунига етаётганда Қаршидаги натижадан хабар олдим. Унгача Қаршидаги ўйинни эмас, фақат ўзимизни ўйинни ўйладим.

Андрей Микляев:

- Мен фақат биринчи тайм якунида Қаршида кичик ҳисоб қайд этилаётганини билдим. Иккинчи бўлим якунида эса йирик натижадан хабар топдим. Асосийси, биз ўзимизни ўйинга эътибор беришимиз шарт эди ва буни уддаладик.

- Чемпионат деярли якунланди. «Локомотив» учун 2017 йилда энг муҳим ва асосий ўйинлар бўлди?


Мирко Йеличич:

- «Локомотив» учун асосий рақиб «Насаф» жамоаси бўлди. Улар билан курашиш осон бўлгани йўқ. Иккинчи даврада эса курашга «Пахтакор» қўшилди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика