UZ

Сўнгги янгиликлар

20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  1 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  6 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  3 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  0 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  5 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  5 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  1 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  2 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  7 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  9 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  6 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  11 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  1

Мирко Еличич: "Бугун антифутбол бўлгани йўқ" Янгиликлар

Мирко Еличич: "Бугун антифутбол бўлгани йўқ"

Про лиганинг 2-туридан ўрин олган "Жайхун" - "Олимпик" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Мирко Еличич матбуот анжуманида қатнашди.

"Яхши ўйин. Иккита ёш футболчилардан иборат жамоалар ўртасидаги баҳс бўлди. Баъзи клубларга ўхшаб антифутбол намойиш этишмади. Иккала жамоа ҳужумкор ўйин намойиш этишди. Битта хатогача ўйин бўлди. "Жайхун"ни ғалаба билан табриклайман", - деб гап бошлади Мирко Еличич. 


- Жамоа кетма-кет иккинчи ўйинда мағлуб бўлди. Бу руҳият билан боғлиқми? 

- Сабаблари кўп. Бу футболчиларни икки ой олдин бир жамоага тўпладик. Ёш футболчилар билан ҳали кўп ишлаш керак. Буларни ёшида характери ўзгарувчан бўлиб турибди. Йил давомида буни яхшилай оламиз деб ўйлайман. Агар тажрибали футболчилар бўлганида улар билан ишлаш осон бўларди, аммо биз ундай қилмадик. 

- Про лига дебютанти "Жайхун" ҳақида қандай фикрдасиз? 

- Яхши жамоа, футбол ўйнашга интилди. Аммо бу ерда футбол учун шароитлар етарли эмасдек. Гап фақат стадионда эмас. "Жайхун"да қобилиятли футболчилар борлигини кўрдим, улар билан тўғри ишланса сифатли футболчи бўлиб етишишади.



Рейтинг:    

Фикрлар

   
12 апр 19:38:10
Akmal
Сен хам бабаянди дарсини олгансанда
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика