UZ

Сўнгги янгиликлар

00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  0 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  9 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  4 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  1 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  14 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  35 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  6 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  3

Миржалол Қосимов: "Якуний натижа адолатли" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Якуний натижа адолатли"

Суперлига доирасидаги "Бунёдкор" - АГМК учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "қалдирғочлар" устози Миржалол Қосимов қатнашди.

- Янги мавсум старт олганидан барча хурсанд. Ўйинга ўзгача иштиёқ билан тайёргарлик кўргандик. АГМК жамоасини қанчалик жиддий рақиб эканлигини билардик. Кумиков Олмалиқда ажойиб ва кучли жамоани шакллантирмоқда. АГМК ҳимояда зич ўйнаб, қарши ҳужумда хавфли ўйнайдиган жамоа саналади. Қолаверса стандарт вазиятларида анча самарадор футбол кўрсатади.

Бугунги ўйиннинг дастлабки бўлимида футболчилардаги ҳис-ҳаяжон ўзимиз ўйлаган ўйинни намойиш этишга тўсқинлик қилди. Бу нарса ўз таъсирини ўтказди. Иккинчи бўлимда жамоамиз ўйини анча ўнгланди. Ўйлашимча, якуний натижа адолатли бўлди. Мени қувонтирган ҳолат бу жамоамиз охиригача курашди. Футболчиларни кўзларида иштиёқни кўрдим. Мавсум энди бошланди. Бизни жуда қизиқарли ва қизғин ўтадиган чемпионат кутмоқда. Ўйлайманки, ўйиндан-ўйинга жамоамиз мухлислар кўришни истаётган футболни жамоамиз иштирокида томоша қилишади.

- Шоҳруҳ Гадоев бугунги ўйин қайдномасига ҳам киритилмагани нима билан боғлиқ?
- Айни пайтда Гадоевга хориждан таклиф мавжуд. Биз бу борада унга қизиқаётган клуб билан музокаралар ўтказмоқдамиз. Тез орада якуний келишувга эришилиши кутилмоқда. Шу боисдан ҳам Гадоев бугунги учрашувда иштирок этмади. Гадоевни жамоага қайтараётганимизда хориждан таклиф бўлса, унда уни қўйиб юборишга келишгандик.

- Дебют ўйинини ўтказган футболчиларга қандай баҳо берасиз?
- Албатта ҳар қандай янги келган футболчига жамоага қўшилиб, кўникиб кетиш учун вақт керак. Назорат учрашувларида уларнинг ҳаммаси яхши таассурот қолдиришган. Аммо расмий ўйин бошқа. Ўйлайманки, янги келган футболчилар тез орада жамоамиз ўйинига киришиб кетишади. Ёшлар ҳақида гапирадиган бўлсам, улар энди бўйниларига масъулиятни оладиган пайт келди. Уларга ёшларга қарагандек муносабатда бўлиш нотўғри.

- Нурматов ҳозирги мавжуд таркибдаги ҳужум чизиғи вакиллари орасидаги тажрибали футболчилар сирасига киради. Аммо бу футболчи кўп вазиятларда тўпни йўқотди, дарвозага аниқ зарба беришда ҳам оқсади. Бу биринчи марта содир бўлмаяпти. Балки машғулотларда ушбу ҳужумчига ўз хатоларини кўрсатиб, унга индивидуаль ёндошиш керакдир...
- Биз машғулотларда барча жиҳатларни инобатга оламиз. Дарвозабонлар, ҳимоячилар, ярим ҳимоя ва ҳужумчиларга ҳам алоҳида дастур бўйича машғулот ўтказилади. Камчиликлар бор ва биз бунинг устида иш олиб борамиз.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика