UZ

Сўнгги янгиликлар

17:26Суперлига. "Динамо" – "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  1 17:15Суперлига. "Андижон" – "Хоразм". Таркиблар маълум  2 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   1 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  1 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 16:00Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" (матнли трансляция)  10 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0 15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0 14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  24 13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  1 13:25Рэшфорд "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  0 12:58"Манчестер Юнайтед" хавбеки Италия чемпиони сафига ўтишга қизиқиб қолди  2 12:32ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади  38 12:06Англиянинг 5 карра чемпиони, "Манчестер Сити" собиқ сардори фаолиятини тугатганини эълон қилди  1

Миржалол Қосимов: "Шубҳасиз, чемпионатнинг якуни қизиқарли бўлади" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Шубҳасиз, чемпионатнинг якуни қизиқарли бўлади"

Суперлиганинг 24-тури доирасидаги ОКМК ҳамда "Олимпик" жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг (2:2) мезбонлар устози Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин қизиқарли бўлди. Мухлисларимизни хурсанд қилиш учун ҳам ғалаба қозонмоқчи эдик. Охирги вақтларда бизга панд бераётган жиҳат, вазиятлардан унумли фойдалана олмаслик туфайли очко йўқотдик. Биринчи бўлимнинг ўзида 5-6 та яққол вазиятларимиз бор эди ва ўйинни ҳал қилишимиз мумкин эди. Шу нарса бизни қийин вазиятда қолдирди. Нима ҳам деймиз, бунинг устида ишлаймиз, бу футбол.

Агарда майдонда ўйин кўрсатмай дуранг ўйнаганимизда бошимизни деворга урсак бўларди. Ҳаёт давом этади. Албатта, ўйинни қайта кўриб чиқамиз, янада кўпроқ ишлаймиз. 


Ўз ўрнида, "Олимпик" жамоаси ҳам яхши ҳаракатланганини таъкидлаш лозим.

Шубҳасиз, чемпионатнинг якуни қизиқарли бўлади. 

Албатта, иккинчи ўрин учун ҳали имконият бор. Бироқ айтиб ўтганимдек, яратаётган вазиятларимиздан фойдаланиш даражаси жуда паст. Менимча, биз ҳам шундоқ иккинчи ўринга чиқиб қолмаганмиз ёки мусобақани 40 очко билан бошламаганмиз-ку. Шунинг учун ҳам, аввало, мухлислар учун ўйнашда давом этамиз. Чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Бугунги баҳс учун улардан узр сўраймиз. Футболда дуранг ва мағлубият доимо ёнма-ён юради. Ишонаман, ғалабалар келади", - деди Миржалол Қосимов.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика