Миржалол Қосимов: "Қуйи ўринларда бораётган жамоалар ўз ўрнини сақлаб қолиш учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилади"
09 сен 2022 21:11
Янгиликлар
Миржалол Қосимов: "Қуйи ўринларда бораётган жамоалар ўз ўрнини сақлаб қолиш учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилади"
Ўйин ҳақида
- Қизиқарли ва курашларга бой учрашув бўлди. Албатта, ҳақли дуранг натижа қайд этилди. Биринчи бўлимда "Қўқон-1912" жамоаси қарши ҳужумларда жуда яхши ҳаракат қилди. Шоҳназар Норбеков ҳужумда ҳимоя чизиғимиз вакилларига қийинчилик туғдирди. Иккинчи бўлимда ўйин тизгинини ўз қўлимизга олдик. Бунақа ўйинларда имконият кўп бўлмайди. Вазиятлардан уриш керак. Вақт оз қолганидан ҳаракат тезлашади ва шундан хатолар юзага келади.
- "Қўқон-1912"да Иван Йосович, Анвар Ҳожимирзаев, Билолхон Тошмирзаев, Александр Мерзляковлар майдонга тушмади. Кучсизланган жамоани енгиш учун АГМКга нима етишмади?
- Албатта гол етишмади. Кучсиз демайман, қуйи ўринларда бораётган жамоалар билан ҳар доим қийин бўлади. Улар Суперлигада қолиш учун жон-жаҳди билан курашади. Мухлисларга гол керак, ғалаба керак, бизга гол етишмади.
- Валижон Раҳимов нега 2 та ўйиндан буён майдонга тушмаяпти?
- Унда жароҳат бор.
- Кейинги турда "Пахтакор" билан ўйнайсизлар. Кучли жамоага қарши ўйинда йўқотилган очколар ўрнини тўлдирилишига ишонасизми?
- Ҳар бир ўйинга жиддий ёндашамиз. Тақвим бўйича ўйнаймиз, ғалаба учун ҳаракат қиламиз.
- "Насаф" билан кубок ўйинида финал учун ҳаракат қиласизларми?
- Албатта, ҳаракат қиламиз (кулади), ахир клубдаги барча ҳаракатлар соврин ютиш учун амалга оширилаяпти. Ярим финалгача осон бўлмади. ОЧЛ йўлланмаси учун ўйин бўлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Фикрлар