UZ

Сўнгги янгиликлар

13:18Тудор: "Мен ўзимни "Тоттенхэм" мураббийи ролига тўлиқ мос тушаман деб ҳисоблайман"  0 12:41Катулонди Кати: "Умид қиламанки, Ўзбекистон билан жаҳон чемпионатида учрашамиз"  1 12:27Трамп рухсат берди: Эрон терма жамоаси ЖЧ-2026 да аниқ иштирок этади  9 12:19"Бухоро"нинг ғалабали юриши давом этадими? Термиз ва Тошкентда фаворит аниқ — Эксперт фикри  0 12:01Суперлига. "Навбаҳор" ХХI асрда илк бор "Пахтакор"ни сафарда ютди  1 10:48Слот: "Биз учун бундай шароитда ўйнаш қийин бўлди"  4 10:22Флик кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  6 09:55Самвел Бабаян Суперкубокни ким олади деган саволга жавоб берди  16 09:27Гвардиола Винисиусни қандай тўхтатмоқчилиги ҳақидаги саволга жавоб берди  19 08:59Про лиганинг янги иштирокчиси "Ғазалкент" клуби деярли 95 фоиз футболчи билан 3 йиллик шартнома тузибди  2 08:33"Пахтакор"нинг мағлубиятидан сўнг Машарипов ижтимоий тармоқдаги саҳифасига пост жойлади  24 08:07Самвел Бабаян Остон Ўрунов ҳақидаги саволга жавоб берди  12 07:40Суперлига. Бугун яна 3 та баҳс бўлиб ўтади  6 07:15Суперлига. "Пахтакор" – "Навбаҳор" 0:2  4 07:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" — "Барселона" 1:1  22

Миржалол Қосимов: "Ишламаган одам хато қилмайди" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Ишламаган одам хато қилмайди"

ОКМК ҳамда "Сурхон" ўртасидаги баҳсдан (2:3) сўнг мезбон жамоа устози Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

Миржалол Қосимов: "Қўрққанимиз содир бўлди. Уччала гол қарши ҳужум орқали содир бўлди. Айб ўзимизда. Қолаверса, катта танаффуслардан сўнг қайтиш қийин бўлади. Жисмоний тайёргарликда муаммолар бор. "Сурхон"ни табриклаймиз ва хатолардан хулоса чиқариб, кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз".

- Мураббий сифатида ўсишдан тўхтаб қолгандексиз. Баъзилар жамоани, муҳитни ўзгартириб, фаолиятида бурилишлар амалга оширади.

- Олдинда қиладиган ишларимиз жуда кўп. Бугун биздан қандай натижа кутгандингиз... Бу футбол, шунақаси бўлиб туради. Ишламаган одам хато қилмайди. Биз яхши натижаларга эришсак, бу ҳақида ёзмайсизку... Ҳали олдимизда катта ишлар бор, Москва ҳам бир кунда қурилмаган. Бу мағлубият билан бизни эрга уриб ташлашни кераги йўқ. Тилни суяги йўқ.

- Олмалиқ жамоаси дастлабки 20 дақиқада жуда яхши ўйнади, гол ҳам урди, лекин рақибнинг голидан сўнг ОКМК футболчилари майдонда кўринмай қолишди.

- Фақат бугунмас, аввалги баҳсларда ҳам хотиржамликка берилганмиз. Футболда туриб ютишнинг иложи йўқ. Харажат қилмасдан фойда қилишга уриндик ва бу қимматга тушди.

- Виталий Денисовни ҳурмат қиламиз, аммо у бугунги баҳсда яхши ўйин кўрсата олмади.

- Фикрингизга қўшиламан, уни биринчи таймдан кейиноқ алмаштирмоқчи эдим. Унга яна 5-10 дақиқа имкон бердим, бироқ рақиб ўзгаришга имконият бермади ва бу жуда тез содир бўлди.

- Ислом Тўхтахўжаев жамоага қай даражада мослаша олди?

- Ислом Тўхтахўжаев ва Сардор Мирзаев ҳали жисмонан тайёр эмас. Бунга вақт керак. Кейинги ўйинлар орқали формамизни тиклаб оламиз.

- Хуршид Ғиёсов сўнгги ўйинларда пассив кўриняпти, уни "бонка"га олиш вақти келмадими?

- Шу "бонка"ни топа олмаяпман (кулади). Ҳаёт давом этади. Ҳар соҳада ерда юриш керак. Футболни яхши кўриш лозим. Шунда жароҳат бўлмайди, хатолар ҳам.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика