UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  2 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  4 18:15Суперлига. "Андижон" - "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  18 17:31Куртуа қайтди. "Реал" асосий таркиби эълон қилинди  3 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  11 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  5 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  9 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  25 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  12 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0

Миржалол Қосимов: "Футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради"

Суперлига 5-туридан ўрин олган "Сурхон" - ОКМК (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Ҳайит айомми билан барчани қутлайман. Ўйиндан кўнглим тўлмади. Футболчилар майдонга ғалабани қўлга киритиб бўлгандек тушишди. Бугун яхши ўйнай олмадик. "Сурхон" жамоаси эса бугун ҳақли ғалабани қўлга киритди. Сўнги 15 дақиқада жонландик ва ҳужум қила бошладик. Лекин ўйин сўнгида ҳужум қилишни бошлаб ғалаба қилишнинг иложи йўқ.


- Ўйин сўнгида жамоангиз ҳужумлари кўпайди. Бунинг асосий сабаби эса ёш футболчилар Абдураззоқов ва Ҳолмуродовларнинг майдонга туширилгани. Икки ёш футболчини эртароқ ўйин қўшиш варианти ёки асосий таркибда имконият бериб кўриш ҳақида ўйлаб кўрдингизми? Ёш футболчилар тезкор ва жисмоний томонлама ҳам анча кучли. Ҳолмуродов бугун гол ҳам урди ва тўп билан яхши муомала қила олишини исботлади.

- Футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. Жамоа билан бирга бўлсангиз барча саволларингизга жавоб топасиз. Ёш футболчилар ҳар доим ўз устида ишлаши керак. Улар асосий жамоага келди ва буёғига асосий таркибдан жой олади деган эмас. Ҳолмуродов Туркиядаги йиғин доирасида 6та учрашувда иштирок этди ва 4та гол урди, аммо Суперлига ўйинларида эса гол урмади. Азиз ҳали ўз устида кўп ишлаши керак. Меҳнат қилса яқин орада терма жамоа сафида бўлиши ҳам мумкин. 

- "Сурхон" клуби ОКМК учун ноқулай рақиб бўлиб қолди. Сизнинг фикрингиз қандай? Асадбек Каримовнинг ўйинини кўрдингиз. Каримов ўтган мавсум ҳам ОКМКга гол урганди.

- Футболда ноқулай ва омадсиз рақиб деган тушунчаларга эътибор бермайман. "Сурхон" сафида битта Асадбек Каримов ўйнамади. Майдонга чиқиб яхши футбол намойиш этиш керак ва шундагина ноқулай рақиблар қолмайди.



Рейтинг: -3   

Фикрлар

+3   
06 апр 22:47:32
Jamshid Abdusamadov
АГМК урган гол офсайд бор эди уйинчига тегмаган булса хам халакит килди хакамлар Косимовдан куркишади. Насибуллаев битта уйинда Косимовга кизил берганди узи хам олий лига уйинини бошкаришдан махрум булганди 5-6 тур.
+3   
06 апр 22:38:29
Haqiqat-2
Уз устида ишламидиган отмазкачи тренер!
+2   
06 апр 23:36:16
Soccerland777
Futbolda ota bolayam yonma yon yuradi ... .
+1   
07 апр 07:41:51
SO'G'DIYONA Jizzax
Худди галабани калаштириб ташаганде маглубият енма ен дигани нимаси
   
08 апр 15:00:39
Sherzod Alimov
rustam фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сколько еще будет оставаться Косымов у руля АГМК столько же будет невнятной игры и поражения! Он давно не тренерует команду , а готовит Волков.
Помним дни когда Волков остался один в Бунёдкоре его тупо вышвырнули оттуда… Волков сам уже отсталый его вот нужно уволить методы у него все еще ссрские. Без Кушаковича он там ни на секунду не останется.
   
07 апр 13:50:20
safo78
Утган йили ОКМК ни голига ухшаш учта туртта гол хисобланмаганди
Адашмасам Андижон-Навбахор ва Нефтчи Бухоро уйинларида эди.
Ушанда Нефтчи ва Навбахорни шунга ухшаш голлари хисобланмаган эди.
Бизни судялар коидага караб эмас,шароитга караб карор чикариб куйишаверади
   
07 апр 06:56:14
Туйгун
Косимов хеч гапиришни урганмади качон карама кучани тилида яни шевада гапиради мураббийликда келсак Бабаяндан фарки йук зур футболчиларни йигиб олади аммо улар билан ишламайди
   
07 апр 05:21:17
rustam
Сколько еще будет оставаться Косымов у руля АГМК столько же будет невнятной игры и поражения! Он давно не тренерует команду , а готовит Волков.
-1   
06 апр 22:57:26
Uz paxtakor Uz
Миржалол зур легенда тренер.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика