UZ

Сўнгги янгиликлар

03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  0 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  0 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  2 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  9 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  4 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  6 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  9 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5

Миржалол Қосимов: "Бундай совуқда футбол ўйнашнинг яхши томони ҳам бор" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Бундай совуқда футбол ўйнашнинг яхши томони ҳам бор"

Ўзбекистон кубоги-2017 финалидан олдин "Бунёдкор" бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида қатнашди.

Эртага анчагина қизиқарли ўйин бўлиши кутилмоқда. Охирги марта 2013 йилда кубокда ғолиб бўлган эдик. Бундан ташқари бу йил медалларсиз қолдик. Эртанги ғалаба бир қатор футболчиларимизнинг фаолиятларидаги энг биринчи соврин бўлади. Кубокни қўлга киритсак бу бизга Осиё чемпионлар лигасига йўлланма беради. Очиқ, шиддатли ва қизиқарли ўйин бўлишига ишонаман. Сабаби иккала жамоа ҳам ғолиб бўлишга уринади. Рақиб жарима майдони ичидан бахтимизни излаймиз, - дейди Миржалол Қосимов.  

Ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Эртага иккинчи марта кубок финалида ўйнайман. Ўтган сафарги финалда мағлуб бўлган эдим. "Локомотив" жамоаси анчагина кучли, аммо биз ғалаба учун курашамиз, - дейди Рустам Ашурматов.  



- Фақат 4 нафар футболчи ҳисобида кубок ва чемпионлик бор. Ёш футболчилар билан алоҳида ишландими?
- Албатта, балки бу ёшлар ҳали тушунишмаётгандир. Аммо йиллар ўтиб бу кубокни қадри қанчалик бўлишини тушуниб етишади.

- Олий лиганинг охирги турида "Локомотив" билан баҳсда сиз майдонни кўз ёшлар билан тарк этдингиз...
Рустам 
Ашурматов: - Бу ўйинни унутиб бўлдим. Фақат кейинги учрашув ҳақида ўйлаяпман.

Миржалол Қосимов: - Ўша ҳолат Рустамни янада кучли қилди.

- "Локомотив" билан чемпионат доирасидаги баҳсда рақибнинг кучсиз томонини кўра олдингизми?
- Албатта, ҳар бир ўйинда рақибни ўрганамиз ва кучсиз томонларини топишга уринамиз. Эртага ким камроқ хато қилса ҳамда вазиятлардан унумли фойдаланса ғолиб бўлади. Худди соат механизми каби ишлаш даркор.



- Об-ҳаво футбол ўйнаш учун қулайми?
- Яхши! Чунки совуқда югрурмаса шамоллаб қолади, шу боис совуқ бўгани яхши (кулади).

- Финалдан олдин жароҳат олганлар борми?
- Ҳали ўйингача 24 соат вақт бор. Худога шукурки ҳозиргача жиддий жароҳат олганлар йўқ.



 Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика