UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03САфарда "Навбаҳор" – "Актобе" учрашувида. Нани нега майдонга тушмади?   0 18:41Норчаев Италияга жўнаб кетди  3 18:20"Эвертон" Грилишни "Манчестер Сити"дан сотиб олмоқчи  1 17:56Абдурауф Бўриев: "Ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга ғалаба учун чиқиш керак"  0 17:32Кэррик — АПЛда январь ойининг энг яхши мураббийи  9 17:15"Брентфорд" форварди АПЛда январь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди  2 17:01Эшитдик-да! "Ғазалкент" Лазизбек Мирзаевни 70 минг еврога сотиб олди ва ижарага берди   13 16:43Достон Ҳамдамов: "Суперлиганинг янги мавсуми осон ўтади"  7 16:07Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади  1 15:44Абдуқодир Ҳусанов "Setanta Sports"га интервью берди  11 15:22Капелло Жаҳон чемпионати арафасида Тухелни огоҳлантирди  2 14:54ФИФА "Атлетик" клубига 2028 йилгача трансфер тақиқи қўйди  5 14:33САфарда: "Пахтакор" бир соат фарқи билан икки украин клубига қарши ўйнади. Бўриев ва Ҳамдамовдан интервью!   4 14:13Расман: Владимир Бубаня — "Металлург" футболчиси  7 13:55"Ливерпуль" дарвозабони Премьер-лигада муҳим кўрсаткичга эришди  1

Миржалол Қосимов: "Бугунги ўйиндан мухлислар ютди" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Бугунги ўйиндан мухлислар ютди"

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Динамо" - ОКМК (3:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Албатта, бугунги ўйинда мухлислар ютди. Вазиятларга, курашларга бой ўйин гувоҳига айландик. Ҳисоб тенглашганидан сўнг ўйлаб тургандим, битта гол урган жамоа ютиб кетарди. Охирги 20 дақиқаликда "Динамо"да ҳам, бизда ҳам ярим ҳимоя деярли ишламади. Мақсад ҳар икки жамоада ҳам ҳужумга қаратилди. Кожонинг голида чап қанот ҳимоячимиз қўпол хатога йўл қўйди. Мезбонларни бугунги ғалаба билан табриклайман.

- Бир дақиқада ўйин картинасини чизиб бердингиз. Бугунги ўйин ҳақида ҳозир ҳамма гапираяпти.

- Ҳа, айтиб ўтдиму, бугунги футболдан мухлислар ютди.

- ОКМК даража бўйича "Динамо"дан устун экани барибир кўринди. Охирги дақиқаларда ҳар икки жамоанинг ҳам ғалаба учун ҳаракати ортидан талатўплар юзага келди. Шунинг натижасида жамоангиз мағлуб бўлдими?

- Охирги 20 дақиқаликда ҳар икки жамоанинг ҳам ярим ҳимоя чизиғи ишламай қолди. Захирадан қўшилган футболчиларимиз ўйинимизни кучайтириб беришлари керак эди. Лекин кўнгилдагидек ҳаракат қила олишмади.

- Жамоангиз атрофида жорий мавсум чемпионлиги ҳақида гап-сўзлар кўпайиб қолди...

- Мен ишлаган ҳар бир жамоамда маблағ борми, йўқми, бор имкониятдан фойдаланиб, юқори натижалар учун ҳаракат қилганман. Ўтган ўйиндан кейин ҳам шу ҳақида айтдим. Меҳнат қилиш керак. Бугун ОЧЛ лигаларига қуръа ташланди. Мақсадни шунга қаратиш керак. Бу турнирларда ўйнаш учун ё чемпион бўлиш керак, ёки кубокни ютиш лозим. Шунга қараб интилиш керак.

- Жамоага сиз учун келган эронлик футболчи "Навбаҳор"га ўтиб кетди...

- Йўқ, мен учун келмаган. Тушуниб турибман, Сияваш Ҳақназари ҳақида айтаяпсиз. У клубсиз юрганда жамоага таклиф этдик. Йўқотилган ярим йили учун ҳам жиддий ҳаракат қилди, ўз устида ишлади. Масалан, мен унинг ўрнига югуриб берганим йўқ. Биздан яхшироқ шароит таклиф қилишса, кетишига биз қарши эмасмиз. Ҳар доим айтганман, футболчилар жамоага мен учун келишмайди. Ҳар бир футболчи ўзи учун ўйнайди, жамоа манфаатига хизмат қилади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика