UZ

Сўнгги янгиликлар

12:00Лаосдан гапирамиз  6 11:47Ўзбекистон терма жамоасининг КХДР билан ўйин учун тахминий таркиблари  10 11:26Бундеслиганинг энг яхши тўпурари "Бавария"га ўтишни истамоқда  0 10:51«Реал Мадрид»нинг қишдаги режалари маълум  0 10:18Поль Погба келажаги борасида бир қарорга келди  2 09:42«Манчестер Юнайтед» ПСЖ футболчисини сотиб олмоқчи  0 09:07Клопп Испания жамоасини бошқариши мумкин  3 08:35Ибрагимович 7 кишилик рамзий терма жамоасини тузди  10 07:59Аморим МЮда илк машғулотни ўтказди  2 07:21ЖЧ-2026 саралаш. Бугун терма жамоамиз муҳим учрашувда майдонга тушади  54 03:01Миллатлар лигасининг чорак финалига чиққан барча 8 жамоа номи маълум бўлди  1 02:55Миллатлар лигаси. Роналду иштирок этмаган баҳсда Португалия дуранг ўйнади  6 02:48Миллатлар лигаси. Испания сўнгги дақиқалардаги пенальти эвазига ғалаба қозонди  4 02:15АПЛнинг энг тез югурадиган футболчилари (ТОП 10)  2 01:35Бен Дэвис Сон ҳақидаги хазили учун дисквалификация Бентанкур ҳақида: "Бундай нарсаларга жиддий қараш кераклигини тушундик"  3

Миржалол Қосимов: "Аниқ зарбалар кам? Унда тўпни ёки футболчини ўзгартириш керак" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Аниқ зарбалар кам? Унда тўпни ёки футболчини ўзгартириш керак"

Coca-Cola Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган АГМК - Насаф (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Қизиқарли ўйин гувоҳи бўлдик. Бугун муҳим учрашув эди. Футбол шуниси билан қизиқ, лекин мухлислар жанговор ўйин томоша қилишди деб ўйлайман. Ҳакамнинг ўйинни якунловчи ҳуштаги чалингунича ўйнаш керак. Сўнги дақиқаларда гол ўтказиб юбордик. "Насаф" ҳақли равишда дурангга эришди деб ўйлайман. 

- Футболчилар иккинчи бўлимда кўпроқ узоқдан зарба беришди...

- Иккинчи бўлимда узоқдан зарбалар кўпайиб кетди, менга ҳам шундай кўринди. Бундан ташқари бизда хавфли ҳужумлар ҳам бўлди. Очилиш керак эди ва бундан унумли фойдаланиш лозим эди. "Насаф" ютқазиб турганда олдинга ташланди, биз бундан унумли фойдаланишимиз зарур эди. Ақлни ишлатиб футбол ўйнайдиган вақтда футболчиларимиз қарши ҳужумлардан унумли фойдаланишмади. Иккинчи голни урганимизда ўйин бошқача тус олган бўларди. Хориж футболида қўшимча дақиқаларда киритилган голлар кўп. Ҳаёт давом давом этади, кейинги ўйинга тайёргарликни бошлаймиз. 

- Рўзиқул Бердиев дуранг натижани жамоаси учун қониқарли баҳолади. Бу борада сизнинг фикрингиз қандай? 

- Қўшимча дақиқаларда гол ўтказиб юбориш биз учун аламли. "Насаф" охиригача ўйнаб гол урди, очкога эга бўлди, бу улар учун яхши натижа.

- Охирги 3 та ўйин дуранг натижа билан якунланди. Жамоада аниқ зарбалар сони камдек кўринмоқда, бу нима билан боғлиқ?

- Аниқ зарбалар кам? Унда тўпни ёки футболчини ўзгартириш керак (кулади). Бизни олдинда "Нефтчи"га қарши кубок учрашуви кутиб турибди. Бизда ротациялар ҳар доим бўлган. Бугун ҳам таркибда ўзгаришларга қўл урдик.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика