UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:0 (матнли трансляция)  1 19:29Суперлига. "Пахтакор" – "Навбаҳор": Пажишек, Кати, Фернандес асосий таркибда, Турдимуродов, Рўзиев ва Илич захирада  3 19:19Конте: "Агар Беллингем унинг натижасини такрорлаганида, "Олтин тўп"ни қўлга киритарди"  1 19:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 1:0 (матнли трансляция)  28 18:26Сэр Алекс Фергюсоннинг хотиралар китоби нашрдан чиқади  1 18:08"Насаф"нинг ўйини Самарқандда, "Сўғдиёна"нинг учрашуви эса мезбон мақомида Тошкентда ўтказилади  5 17:35Ўзбекистон Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди  0 17:15"Ливерпул"га қарши ўйинда "Сити"ни Пеп бошқаради. Бироқ Гвардиола эмас  1 16:47Стипе Перица "Нефтчи" тарихига кирди   1 16:25Бабаян бош мураббий сифатида "Нефтчи"га ютқазмаган  12 16:02Ўзбекистон U-15 терма жамоаси халқаро мусобақада қатнашади  1 15:41"Камп Ноу" ЖЧ-2030 финалини ўтказиш учун фаворитлардан бирига айланди  20 15:13Тудор "Тоттенхэм" учун АПЛ ва ЕЧЛдан қайси бири муҳимроқлигини айтди  1 14:45Тимур Кападзе "Пахтакор"га қарши қандай натижалар қайд этган?  1 14:18Расман: "Шўртан" "Насаф" собиқ футболчиси билан шартнома тузди  0

Миржалол Қосимов: "Андижон" Суперлигага мос жамоа" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Андижон" Суперлигага мос жамоа"

Ўзбекистон кубоги чорак финали доирасидаги "Андижон" - "Бунёдкор" (1:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Миржалол Қосимов ва ҳимоячи Рустам Ашурматов иштирок этди.

"Ярим финалга чиққанимиздан хурсандмиз. Жуда қизиқарли ўйин бўлди. "Андижон" чиройли, тезкор, мухлисларбоп ўйин намойиш этди. Бу жамоа бемалол Суперлигада ўйнай олади. Кейинги йил "Андижон"ни Суперлигада кўрамиз деб ўйлайман.

Албатта, бу ўйин тарихга кирди. Энди кейинги ўйин ҳақида ўйлашни бошлаймиз. 23 сентябрь куни "Локомотив" билан ўйнаймиз. Суперлигада энди ҳар бир баҳс муҳим бўлади", - дейди Миржалол Қосимов.  

"Тўғриси мана шундай қийин ўйин бўлишини кутгандик, "Андижон" бизга етарлича қаршилик кўрсатди. Бу ҳисобда ҳам акс этди. Фақатгина таржиба эвазига ғалаба қозонишнинг ўзи етарли эмас", - дейди Рустам Ашурматов.

- "Андижон"нинг бугунги ўйини Суперлига даражасига тортади деб ўйлайсизми?

- Ҳозиргина айтиб ўтдим-ку. Агарда Суперлигада 16та клуб бўлганида улардан бири "Андижон" бўларди. Ўзи водийда ҳар доим қийин ўйинлар ўтказиб келганмиз.

- "Бунёдкор" ҳисоб 2:1 бўлиб турганида ҳужумкорликни оширмади. Натижани сақлаб қолишга ишонганмидинглар?

- Мезбонларнинг йўқотадиган нарсаси йўқ эди. Улар ҳаракат қилиб кўришди. Ўйин тизгини бизда эди. Рақиб узун паслар билан бизга қийинчилик туғдиришга уринди. Охриги дақиқаларда "Андижон" битта яхши имкониятга эга бўлди, аммо гол бўлмади. Шу билан бирга бизда ҳам бир неча бор гол урадиган вазиятлар бўлди.  



Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика