UZ

Сўнгги янгиликлар

21:26"Сурхон" Термизда таништирув маросими ўтказди  0 21:15АПЛнинг учта гранд жамоаси Рафиньяни сотиб олмоқчи  1 20:50Артета АПЛ ёки ЕЧЛдан қайси бирини ютишни кўпроқ хоҳлайди?  1 20:25"Манчестер Сити" Флориан Вирц билан музокараларни бошлади  2 19:59Ван Дейк - ПСЖ билан ўйин ҳақида: "Умид қиламанки, "Ливерпуль" Чемпионлар Лигаси чорак финалига чиқади"  1 19:31Клопп ўзининг энг катта трансфер хатосини айтди  1 19:08Гвардиола Родрига ўринбосар топди  1 18:44"Реал" Модрич ўрнига ПСЖ ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  9 18:20Дарвин Нуньес "Ливерпуль"дан хафа  8 17:58Погба дисквалификацияни ўтаб бўлди ва майдонга қайтиши мумкин  8 17:26Суперлига. 3-тур ўйинлари бошланиш вақтлари  1 17:01МЮ 2 млрд фунт эвазига 100 000 ўринли янги стадион қурилишини эълон қилди  9 16:37Муҳаммад Салоҳ "Барселона"га ўз хизматларини таклиф қилди  22 16:01Ўзбекистон U-23 термаси Хитойда, унинг захира жамоаси эса Туркиядаги халқаро ўйинлар ўтказади  8 15:27"Челси" МЮдан иқтидорли ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олмоқчи  3

Мираброр Усмонов: "Келишилган ўйинларнинг борлиги ҳақида матбуот бекорга бонг урмаяпти" Янгиликлар

Мираброр Усмонов: "Келишилган ўйинларнинг борлиги ҳақида матбуот бекорга бонг урмаяпти"

Ўтган ҳафта Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ижроия қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди.
Бу ҳақда ЎФФ расмий твиттери хабар берди.

ЎФФ Ижроия Қўмитаси мажлисида кун тартибига қўйилган масалалар орасида келишилган ўйинларга қарши курашишга алоҳида урғу берилди. Унга кўра, Ижроия қўмитаси келишилган ўйинларга қарши аёвсиз курашиш орқали футболда тозалаш ишлари олиб борилиши ҳақида Қарор қабул қилди. Қарорга кўра, келишилган ўйинларда иштирок этганларни мониторинг қилиш бўйича Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасида ишчи гуруҳи тузилади.

Ижроия Қўмитаси мажлисида кун тартибига қўйилган масалалар ҳақида ЎФФ президенти Мираброр Усмонов қуйидагиларни айтди.

«Биз қандайдир ютуқларни қўлга киритяпмизу, ўз қозонимизда қайнаётган айрим муаммоларни эса, кўрмаяпмиз. Бугунги кунда келишилган ўйинларнинг борлиги ҳақида матбуот бекорга бонг урмаяпти. Буни ўйлашимиз керак. ОАВдаги чиқишлар ва матбуотдаги мақолаларни кўриб, бу масала юзасидан қатъий чора-тадбирлар белгиланишини тавсия қиламан», - дейди Усмонов.

Ижроия Қўмита аъзолари кўриб чиққан яна бир муҳим масала терма жамоалар фаолиятига даҳлдор бўлиб кенг муҳокамага сабаб бўлди. Маҳаллийчилик, таниш-билишчилик ва уруғ-аймоқчилик ҳолатларига йўл қўйилмаслик масаласига ҳам Мираброр Усмонов алоҳида тўхталди.

М. Усмонов: «Футболчилар рўйхатини мураббий тузади, тузаверсин, марҳамат. Мураббийнинг ишига аралашмаймиз. Ҳаққимиз йўқ. Лекин, мана шу ерда таниш-билишчилик, маҳаллийчилик ва уруғ-аймоқчилик бўлса, биз бунга жим қараб туролмаймиз. Одиллик бўлсин. Ҳеч ким кимнингдир қариндоши бўлганлиги сабаб терма жамоага келишига йўл қўймаймиз».

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Ижроқўм аъзолари ушбу масалани ҳам бир овоздан қўллаб-қувватлади ва Қарор қабул қилди.

Унга кўра, бу каби иллатларни олдини олиш ва назорат қилиш учун 1 февралга қадар бир неча мутахассислардан иборат гуруҳ тузилади.

Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаларига номзод футболчиларни жалб қилишнинг янги тартиби ишлаб чиқилади. ЎФФ Ижроқўми йиғилишида кун тартибидан ўринг олган яна бир нечта масалалар юзасидан Қарорлар қабул қилинди. Улар орасида ФИФА ва ОФК регламентига тўла жавоб бера оладиган, замонавий ва ҳашаматли футзал саройини қуриш бўйича ҳам қарор қабул қилинди.

Шунингдек, Болалар-ўсмирлар футболини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Футбол Федерациясида янги бошқарма ҳам ташкил этилади. Мажлис якунида, 1 февралгача бўлган муддат ичида юқоридаги барча структуралар ЎФФ Котибиятига иш режаларини топширишлари белгилаб қўйилди.

ЎФФ матбуот хизмати.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика