Мино Райола Погба ҳақидаги саволга жавоб берди

Таниқли футбол агенти мижозининг келажаги ҳақида гапириб ўтди.

“Поль ҳозир қийин даврни бошдан кечирмоқда. Аммо у “Манчестер Юнайтед” билан мавсумни яхши якунлаш ниятида. У клубга ЕЧЛга чиқишда ёрдам беришни хоҳламоқда. Унинг келажаги? Ёзда нима юз беришини ҳозирча билмаймиз”, — дейди Райола.

Эслатиб ўтамиз, Погбанинг хизматларига “Реал” ва “Ювентус”дан қизиқиш бор.


Манба: Sky Sports