Мини футбол. “Севинч” чемпионат 2-турини ғалаба билан бошлади
14 фев 2017 09:00
Янгиликлар
Мини футбол. “Севинч” чемпионат 2-турини ғалаба билан бошлади
Кеча Тошкентга етиб келган жамоа, бугун чемпионатнинг 2-туридаги илк учрашувида майдонга тушди.
Жамоамиз Нукус шаҳрининг “Қирқ қиз” жамоаси билан баҳс олиб борди. Учрашув қизиқарли ва курашларга бой бўлди. Учрашув бошиданоқ рақибларига нисбатан катта босим билан ҳужумга ўтган футболчиларимиз, 2-дақиқада тезкор гол киритишга эришди. Ушбу голга ҳужумчимиз Нилуфар Қудратова муаллифлик қилди. Қудратова учрашувнинг 18-дақиқасида яна бир марта рақиб дарвозасини ишғол қилишга эришди. Ўйинчиларимиз биринчи бўлимни 3:0 ҳисобида якунлашга эришдилар. Яна бир ҳужумчимиз Малика Бурхонова ҳам дастлабки бўлимда ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди.
Иккинчи бўлимда ҳам футболчиларимиз фақат ҳужумда ҳаракат қилишди. Албатта бу ўз мевасини бермасдан қолмади. Иккинчи бўлимдаги голларни Танзиля Зарбиева (2), Мафтуна Шойимова (2) ва яна Малика Бурхоновалар (1) киритишди.
Ўйин мобайнида нукуслик футболчи қизлар дарвозамизга биронта ҳам жавоб тўпи кирита олишмади.
Шундай қилиб, жамоамиз чемпионат 2-турини йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади. Энди жамоамиз ҳисобида 13 очко бор.
Турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган ТАТУ талаба қизлари бизга нисбатан битта кўп ўйин ўтказган ва улар ҳисобида 14 очко бор. Бугун улар Ғузорнинг “Шўртан Lady” жамоаси билан 3:3 ҳисобида дурангга имзо чекишди.
“Севинч” навбатдаги учрашувни эртага, 14 феврал куни Жиззах шаҳрининг “Аланга С” жамоасига қарши ўтказади.
Мини футбол бўйича XIII Ўзбекистон чемпионати, 2-тур
“Севинч” (Қарши) – “Қирқ қиз” (Нукус) 8:0
13.02.2017. Тошкент, “Ёшлик” СА
Ҳакамлар: Зилола Раҳматова, Александра Кончикова, Маржона Раҳматқулова, Кристина Середа.
Голлар: Нилуфар Қудратова, 2’-1:0, 18’-3:0, Малика Бурхонова, 11′-2:0, 31’-5:0, Танзиля Зарбиева, 21’-4:0, 35’-6:0, Мафтуна Шойимова, 34’-5:0, 37’-7:0
“Севинч”: 1.Лайло Тилавова, 16.Мафтуна Жонимқулова, 8.Камола Рискиева (с), Ильвина Аблякимова, 17.Танзиля Зарбиева, 11.Шахзода Жамолова, 27.Шодия Тошева, 77.Нилуфар Қудратова, 37.Малика Бурхонова, 25.Мафтуна Шойимова, 12.Матлуба Абдирасулова, 15.Мафтуна Панжиева, 13.Севара Нормуродова, 14.Шохида Тожиддинова.
“Қир қиз”: 12.Гулфия Куданишбаева, 3.Айнура Даулбаева, 5.Бану Нысанбаева, 6.Дилфуза Калбаева (с), 7.Сайёра Жиянбаева, 9.Гуласел Кутанова, 11.Ирода Оразбаева, 12.Қизлархон Раҳимова.
Огоҳлантириш: Камола Рискиева 25.
Фикрлар