UZ

Мингеса "Барса"нинг "Эльче"га қарши ўйинида асосий таркибда тушиши мумкин. Дестда мушак жароҳати бор Янгиликлар

Мингеса "Барса"нинг "Эльче"га қарши ўйинида асосий таркибда тушиши мумкин. Дестда мушак жароҳати бор

"Барселона" марказий ҳимоячиси Оскар Мингеса дастлабки дақиқаларданоқ ўнг қанот ҳимоясида майдонга тушиши мумкин.

21 ёшли испаниялик футболчининг якшанба куни Ла Лига доирасидаги "Эльче"га қарши ўйинда иштирок этиши кутилмоқда.

Мингеса Испания Суперкубоги финали доирасидаги "Атлетик" (2:3)га қарши ўйиннинг биринчи бўлимидан сўнг мушак жароҳати сабаб алмаштирилган Сержино Дестнинг ўрнида ўйнаши мумкин. 20 ёшли америкалик жума кунги машғулотни ўтказиб юборди.

Мингеса жорий мавсумда бир неча бор асосий таркибда майдонга тушди. У сўнгги бор Испания Кубоги доирасидаги (21 январь, "Корнелья" - 2:0)га қарши ўйин асосийда тушган эди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+2   
24 янв 10:33:12
Jenoa
Бугун ЖЕНОА ютсин 14 уринга кутарилсин. Элдордан голлар кутамиз.
+1   
24 янв 10:19:57
BarsCity
Omadini bersin
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика