UZ

Сўнгги янгиликлар

09:36"Мен ишлаган энг профессионал ўйинчилардан бири". Анчелотти — Роналду ҳақида  0 09:10"Арсенал" ушбу натижага тарихда илк бор эришди  0 08:44"Шикоят қилмасинлар". "Барселона" президенти Лапорта — "Реал"нинг "Осасуна"дан мағлубияти ҳақида  5 08:17Гвардиола нима учун Диашнинг ўрнига Ҳусановни туширганини тушунтирди  6 07:50Элдор Шомуродов Италияда  11 07:23"Ғазалкент" "Зенит" академияси тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  3 02:40А Серия. "Аталанта" "Наполи"дан устун келди, "Милан" ўз майдонида "Парма"га мағлуб бўлди, "Рома" эса йирик ғалабага эришди  5 01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  1 23:55Милан Митрович ватанига қайтди  8 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  26 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  49 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  3

Минбарда "Сўғдиёна" клуби матбуот котиби: Умид Раимжонов Янгиликлар

Минбарда "Сўғдиёна" клуби матбуот котиби: Умид Раимжонов

Сайтимизда клуб матбуот хизмати вакиллари билан суҳбат уюштирамиз ва уларнинг иш фаолиятлари билан танишамиз.

Умид Раимжонов, “Сўғдиёна  матбуот  хизмати  ходими:

1. Бу клубга келишингиз қандай юз берган ва қачондан бери ишлаяпсиз?
Аввало, Мени  футбол журналистикасига қайтишимга сабабчи бўлган Нодирхўжа Йўлдошев ва Шуҳрат ака Шокиржоновларга катта раҳмат айтаман. Футбол журналистикасига 1998 йилда кириб келганман. Ўша вақтлари ҳам “Сўғдиёна” билан бирга бўлганман, имкон қадар жамоанинг барча ўйинларини Жиззах шаҳар телевидениесига шарҳлаб эфирга берилишида мухлислар учун хизмат қилганмиз. 2007 йилдаги терма жамоамизнинг омадсиз юриши менга жиддий таъсир қилган ва журналистикадан бироз узоқлашганман. Орадан 2-3 йил ўтиб Нодирхўжа билан ўзбек футболи ҳақида юракдан суҳбатлашганимиздан сўнг, chempionat.uz сайти ривожи учун бажонидил ҳамкорликда ишлай бошладик. 2014 йил феврал ойидан эса “Сўғдиёна” ПФК да расмий равишда клуб матбуот котиби вазифасида ишлай бошладим.

2. Матбуот хизмати бўлимида неча киши фаолият юритади?
Клуб матбуот хизматида бир ўзим фаолият юритаман. Вилоятдаги ОАВ вакиллари билан алоқаларимиз яхши йўлга қўйилганлиги учун улар ҳам имкон қадар менга учрашувлар давомида кўмаклашиб келишади. Бу учун уларга ҳам ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман.  Шунингдек, баъзида учраб турадиган техник носозликлар бўлган вақтда қадрдон ҳамкор сайтимиз Championat.asia да хабарларимизни ўз вақтида мухлисларга етказиб боришга ҳаракат қиламиз. Бу борада Нарзулла Сайдуллаев, Шаҳбоз Беғамов ва Ҳумоюн Давуровларнинг кўмаги учун раҳмат айтаман.

3. Клуб томонидан қанча маош тўланади? Яратилган шароит сизни қониқтирадими?

Клубдан олаётган маошимдан нолимайман, мен учун асосийси клубимизнинг омадли юриши. Янги стадионимизда матбуот хизмати учун алоҳида хоналар ажратиб берилган. Клубимиз президенти ОАВга ҳар доим эътибор қаратиб, ҳар бир мурожаатимизга ўз вақтида ёрдам бериб келмоқда.

4. Клуб фаолияти ижтимоий тармоқларда (Facebook, Instagram, Twitter) қай даражада ёритиб борилади?

Кўпчилик эътибор берган бўлса , асосан Твиттерда фаолроқмиз. Барча учрашувлар твиттердаги расмий саҳифамиз орқали матнли трансляция қилиб борилади. Шунингдек янгиликлар аввало твиттеримизга қўйилади. Фэйсбук, Инстаграм тармоқларида ҳам клуб ўз саҳифаларига эга. Веб сайтимиз жуда оддий кўринишга эга бўлсада янгиликларни тезкорлик билан ўз вақтида эълон қилиб боришга ҳаракат қилинади. (Мавсум сўнггида сайтимиз янги, замонавий услубдаги дастурлаш ишлари билан янги қиёфага келтирилиши режалаштирилган)

5. Сафар ўйинларига бориш сиз учун муаммо туғдирмайдими?

Ҳозиргача бу борада муаммо бўлмаган. Клубимиз ўз ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда жамоамизнинг меҳмондаги учрашувларига матбуот котибини олиб боради.

6. Клуб экипировкасини оласизми?
Ўтган мавсум олгандим. Ушбу мавсумда олганим йўқ.

7. Мукофот пули оласизми?
Жамоа раҳбарияти мукофот пули бериладиган бўлса, матбуот ходимини ҳам эсдан чиқаришмайди. Бунинг учун раҳбариятга ташаккур айтсам ҳам бўлади..

8. Жамоа билан ҳориж йиғинида иштирок этасизми?

Жамоамиз барчага маълумки йиғинларни чет элда ўтказмайди. Юртимизда ўтадиган барча йиғинларимизда қатнашиб, имкон қадар жамоатчиликни янгиликлар билан таништириб бораман.

9. Жамоа автобусида массажчи, маъмур ва клуб шифокорлари каби ўз ўрнингиз борми ёки қайси ўриндиқ бўш бўлса ўша ерга ўтирасизми?

Бу борада муаммо йўқ.

10. Стадионда ОАВ вакиллари учун яхши сервис йўлга қўйилганми? Симсиз интернет, яъни wi-fi, медиа-трибуна ва бошқа шароитлар?

Янги стадионимизда ОАВ вакиллари учун медиа трибунада 80 ўрин, маъмурий бинода шархловчилар ва журналистлар учун яна махсус хона ва жойлар мавжуд.  ТПС интернет компанияси томонидан тақдим этилган тижорат таклифини раҳбариятимиз ўрганиб чиқишмоқда. Тез орада стадионда Wi-Fi интернет алоқаси йўлга қўйилиши режалаштирилган.

11. Қайси клуб матбуот хизматига ҳавас билан қарайсиз ва нега?

Ростини айтадиган бўлсам, барча ҳамкасбларимни ишига ҳавас билан қарайман. Кимдир оз ишлайдими ёки кўпроқ ишлайдими бунинг аҳамияти йўқ. Халққа етказилаётган ҳар бир сўзнинг келиб чиқиши учун барибир юракдан меҳнат қилинади манимча..


P.S. Ушбу лойиҳа матбуот котибларини клуб раҳбарияти олдидаги мавқеини ошириш мақсадида қилинди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика