UZ

Сўнгги янгиликлар

14:42Шацких бош мураббий сифатида Рўзиқул Бердиев жамоасини ҳеч қачон ютолмаган  0 14:15"Буларнинг барчаси миш-миш" - Игорь Сергеев МТЖга хорижлик мураббий келиши мумкинлиги ҳақида  2 13:49Суперлига. "Нефтчи" 10 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти   1 13:21Суперлига. "Динамо" Ғузорда аср ғалабасини қўлга киритди, кейинги турда катта имтиҳон  4 12:54"Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда: клуб кузда янгиланган аренада ўйнаши мумкин  0 12:26Гринвуд "Ал Насср"га ўтишга розилик берди  0 11:59Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида учинчи марта дуранг ўйнади, "Сўғдиёна" меҳмонда учинчи бор муроса кўчасини танлади  0 11:37U-17 аёллар Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон рақибларини билиб олди  0 11:14"Насаф" янги легионери Шала "Андижон" билан ўйинда қатнашиши мумкин  8 10:50"Челси" яна бир футболчисини сотиб юборди  0 10:19Дарвин Нуньеснинг "Ал Ҳилол"даги маоши маълум  1 09:48"Челси" Жексонга нарх белгилади  6 09:17Пролига ҳам қайтмоқда. 11-турнинг расмийлари маълум  0 08:46Opta АПЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини эълон қилди  8 08:15Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  9

Минбарда "Пахтакор" ПФК матбуот котиби: Беҳзод Назаров Янгиликлар

Минбарда "Пахтакор" ПФК матбуот котиби: Беҳзод Назаров

Сайтимизда клуб матбуот хизмати вакиллари билан суҳбат уюштирамиз ва уларнинг иш фаолиятлари билан танишамиз.
Беҳзод Назаров, Пахтакор матбуот хизмати ходими.

1. Бу клубга келишингиз қандай юз берган ва қачондан бери ишлаяпсиз?

- 2008 йилдан клубга Осиё Чемпионлар лигаси ўйинларини ўтказишда ёрдам бериб юрардим. Кейинчалик 2009 йилнинг август ойидан расман иш бошлашни таклиф қилишди. Ўша пайтда матбуот хизматида Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ва Нодирхўжа Юлдашев фаолият юритарди.

2. Матбуот хизмати бўлимида неча киши фаолият юритади?

- Айни пайтда Нодир Абдуқодиров, мен, фото ва видео оператор.

3. Клуб томонидан қанча маош тўланади? Яратилган шароит сизни қониқтирадими?

- Маошим ўртача. Шароитларни зўр деб бўлмас, лекин нолисак ҳам яхши бўлмайди.

4. Клуб фаолияти ижтимоий тармоқларда (Facebook, Instagram, Twitter) қай даражада ёритиб борилади?

- "Твиттер" ва "Фейсбук" орқали барча маълумотлар бериб борилади. "Инстаграм"да асосан учрашувлардан суратларни жойлаб борамиз.

5. Сафар ўйинларига бориш сиз учун муаммо туғдирмайдими?

- Йўқ, муаммо эмас. Учрашувдан бир кун олдин манзилга етиб борамиз.

6. Клуб экипировкасини оласизми?

- Йўқ.

7. Мукофот пули оласизми?

- Йўқ.

8. Жамоа билан хориж йиғинида иштирок этасизми?

- Йўқ.

9. Жамоа автобусида массажчи, маъмур ва клуб шифокорлари каби ўз ўрнингиз борми ёки қайси ўриндиқ бўш бўлса ўша ерга ўтирасизми?

- Сафарга асосан самолётда борилади. Автобусда эса фақат меҳмонхонадан стадионга йўл оламиз. Учрашувдан олдин асосан видео оператор ёки футболчилардан бири билан бирга ўтираман.

10.  Стадионда ОАВ вакиллари учун яхши сервис йўлга қўйилганми? Симсиз интернет, яъни wi-fi, медиа-трибуна ва бошқа шароитлар?
- Шароитларимиз яхши бўлса керак,  ҳар ҳолда, баҳони журналистлар беришади. ОАВ учун  31та ўриндиқ бор, ўйинни телевизор орқали кузатиш имконияти ҳам мавжуд. ТВ ва радио шарҳловчилари учун қулайликларга эга алоҳида хоналар бор. Интернет ишлайди, аммо баъзан сифати яхши эмас. Бу энди алоқа билан боғлиқ муаммолар. Имкон бўлганда улар учун сув, мева ва енгил тамадди муҳайё этишга интиламиз.

11. Қайси клуб матбуот хизматига ҳавас билан қарайсиз ва нега?
- Шароитлари ва барча техникага эгалиги бўйича "Бунёдкор" матбуот хизматига ҳавас қиламан. Улар ишни ҳам шунга яраша юқори савияда йўлга қўйишган.


P.S. Ушбу лойиҳа матбуот котибларини клуб раҳбарияти олдидаги мавқеини ошириш мақсадида қилинди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика