UZ

Сўнгги янгиликлар

22:45"Реал" нимадан норози?  1 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  1 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  0 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  1 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  0 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  6 19:36"Ювентус" Дисасини ижарага олмоқчи  1 19:15"Пахтакор" Муҳаммадқодир Ҳамралиев билан янги шартнома имзолади!  1 18:50Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди  2 18:12"Сурхон" етти нафар футболчи билан янги шартнома имзолади  0 17:43Ферран Торрес "Барса"нинг омадсизликлари ҳақида: "Барчасини вақт кўрсатади"  9 17:17Ильгиз Танташев яшил майдонга қайтди  1 17:06Ўзбекистон U-16 термаси Тошкент вилояти футбол академияси жамоасига қарши ўйин ўтказди   3 16:47Шаҳзодбек Ғофурбеков — "Локомотив" футболчиси!  0

Милутин Средоевич: "Мусобақадаги дастлабки мақсадимизга эришдик" Янгиликлар

Милутин Средоевич: "Мусобақадаги дастлабки мақсадимизга эришдик"

"Navruz Cup-2022" мусобақаси ярим финали доирасидаги Уганда - Тожикистон (1:1, пен 5:4) учрашувидан кейин Уганда бош мураббийи Милутин Средоевич матбуот анжуманида қатнашди.

"Қизиқарли ва шиддатли ўйин бўлди. Техник томонлама шаклланган яхши жамоага қарши ўйнадик. Тожикистон осон рақиб эмасди. Қийин ўйин бўлди. Лекин биз ўз тактикамизни ўзгартирдик ва ўйинни тенглаштирдик. Ўзгаришлардан кейин бироз ўйинимиз ўхшамади, дарвозабонимиз ҳам хато қилди. Тожикистон ҳимоясини ёриб ўтиш қийин бўлди. Муҳим ўйинда, муҳим ғалабани қўлга киритдик. Ушбу терма жамоамизда турли ёшдаги футболчилар бор. Кўп футболчилар U-20 терма жамоаси аъзолари ҳисобланади. Ёшлар ўртасидаги Африка Миллатлар кубогида қатнашишган, улар Уганда футболи келажаги ҳисобланади. Ушбу ёш футболчилар билан бирга кичик тарих яратиб, мусобақада ғалаба қозонишни хоҳлаймиз. Биринчи мақсадимиз финалга чиқиш эди ва биринчи мақсадимизга эришдик", - деди Средоевич.

- Африка терма жамоалари жисмоний томонлама кучли ўйнайди, аммо бугун Уганда Тожикистондан жисмоний томонлама кучли кўринмади...

- Албатта сизнинг фикрингизни ҳурмат қилган ҳолда шуни айтаманки бугунги ўйинга тайёрланиш учун 48 соат вақтимиз бор эди. Иқлим бошқа, майдон бошқача экан. Сешанба куни Наманганга келдик ва бугун ўйин ўтказдик. Кўплаб мухлислар Тожикистонга томонида бўлди, бу ҳам баҳсга бироз таъсир қилди деб ўйлайман. 

- Дарвозабон хато қилди, лекин пенальтилар сериясида иккита сейв қилди ва жамоага ғалаба келтирди. У ҳақида қандай фикрдасиз? 

- Миллий терма жамоа даражасида футболчиларимизда бироз тажриба етишмаслиги мумкин. Битта ёки иккита хато қилиш мумкин, агар кетма-кет хатоларга йўл қўйганида уни балки алмаштирган бўлардик. 

- Бугун пенальтилар сериясига етиб боришини кутганмидингиз? Наманганга кўп футболчиларни олиб келибсиз, кейинги баҳсдан олдин таркибда ўзгаришлар бўладими?

- Ўйиндан кейин бугунги баҳсни ўрганиб чиқамиз ва хатоларни тўғрилашга ҳаракат қиламиз. Тожикистон ФИФА рейтингида улардан анча юқоридамиз, аммо transfermarkt порталига қарасангиз бизнинг ҳозирги таркибимиз 2, Тожикистон терма жамоаси умумий нархи эса 7 миллионга тенг экан. Уганда терма жамоасининг ўртача ёши анча ёш. Июнь ойида Африка миллатлар кубоги саралаши бўлади ва унга кучли таркиб шакллантиришга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика