

Футболчи машғулотда мушагини шикастлаб олди. Текширувда жиддий жароҳат аниқланмади, аммо унинг сафга қайтиш муддати аниқ эмас. Жамоа мураббийлар штаби уни 20 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Уотфорд"га қарши баҳс қайдномасига киритмайди.
Мерсисайдлар ҳимоячиси Деян Ловреннинг жароҳати ҳам жиддий бўлиб чиқмади. У душанбадан машғулотларга қайтади ва "Лестер Сити"га қарши учрашувгача формасини тиклаб олиши мумкин. Мамаду Сако жароҳатидан тўлиқ қутилди ва "Уотфорд"га қарши майдонга туша олади.



