

Олдинроқ, Вадим Абрамов Яхшибоев, Ўрунов, Аҳмадалиев ва Ҳамробековларнинг хизматларидан фойдаланмаслиги ҳақида хабар берган эдик.
МТЖ сафини тарк этган икки футболчи ОТЖ лагерига қўшилди. 5 кун давомида миллий терма жамоа билан шуғулланган Остон Ўрунов ва Жасур Яхшибоев энди олимпия терма жамоаси сафида машғулот ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 11 ва 14 октябрь кунлари Жанубий Корея олимпия термасига қарши сафарда ўртоқлик ўйинлари ўтказади.



