UZ

Сўнгги янгиликлар

15:51Бентунинг ўрнига БААни бошқаришга асосий номзод номи маълум  3 15:16"Бавария" Дэвиснинг 6 ойга сафдан чиққанини маълум қилди, Упамекано ҳам бир неча ҳафтани ўтказиб юборади  0 14:44Грилиш "Манчестер Сити"ни "Челси"га алмаштириши мумкин  1 14:14Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи ва сардори Қатар устидан қозонилган сенсацион ғалабадан сўнг нималар деди?  9 13:44Холанд терма жамоа сафида европаликлар орасида Герд Мюллердан кейин энг тез 40 та гол урди  6 13:05"Манчестер Юнайтед" Португалия терма жамоаси вингери учун таклиф тайёрламоқда  3 12:25Сречко Катанец: "Кечаги ўйинда сўнгги йилларда амалга оширган барча ишларимизнинг натижасини кўрдим"  55 12:18Расман: БАА термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  35 12:03Трент: "Ливерпул"дан кейин менинг энг севимли жамоам — бу "Барселона"  14 11:40Исак кейинги мавсум учун ўзига клуб танлади  4 11:14"Барселона" де Йонг билан шартномани узайтирмоқчи  0 10:49АПЛ ҳакамларининг ўртача йиллик маоши эълон қилинди  3 10:15«Ман Сити» яна бир қимматбаҳо ҳимоячини сотиб олмоқчи  3 09:41«Ливерпуль» бирданига «Борнмут»нинг уч нафар футболчисига қизиқиш билдирмоқда — TEAMtalk  4 09:07«Манчестер Сити» «Реал» юлдузи билан музокара олиб борди  18

Миллий терма жамоа Тошкентда йиғин бошлади Янгиликлар

Миллий терма жамоа Тошкентда йиғин бошлади

Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2 июнь куни Тошкентда машғулотларга киришди.
Миллий терма жамоа Тошкентдаги икки кунлик машғулотлардан сўнг 4 июнь куни Хитойга учиб кетади. Хабарингиз бор, Қосимов шогирдлари 6 июнь куни Хитойнинг Хаххот шаҳрида Хитой миллий терма жамоасига қарши ўртқолик ўйинини ўтказади. Хитойга қарши учрашувдан сўнг Қосимов шогирдлари ЖЧ-2014 саралаши 9 туридан ўрин олган учрашувда 11 июнь куни сафарда Жанубий Корея терма жамоасига қарши майдонга тушади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси мазкур учрашувда иштирок этиш учун 8 июнь куни Хитойдан Жанубий Корея пойтахти Сеулга йўл олади.

Айни пайтда миллий терма жамоанинг кенгайтирилган таркибидан ўрин олган футболчилар терма жамоа иҳтиёрига келиб қўшилмоқдалар. Миржалол Қосимов Хитой, Жанубий Корея ва Қатар терма жамоаларига қарши майдонга тушиши мумкин бўлган футболчиларнинг якуний таркибини Хитойга жўнаб кетиш олдидан, яъни 4 июнь куни эълон қилади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика