Миллатлар лигаси. Шотландия ва Руминиядан йирик ғалаба

18 ноя 2018, 06:59
УЕФА Миллатлар лигаси мусобақасининг 5-тури доирасида Шотландия ва Руминия терма жамоалари йирик ғалабани тантана қилишди.

Шотландлар сафарда Албанияга қарши тўп тепишларига қарамай мезбонлар дарвозасига жвобсиз тўртта тўп киритишнинг уддасидан чиқишди.

Ушбу ғалабадан кейин Шотландия “С гуруҳижа олти очко тўплаб, иккинчи поғонада бораётган бўлса, Албания уч очко билан учинчи поғонани банд этган.

Руминия эса ўз майдонида Литвага ҳеч қандай имконият қолдирмади. Пушкаш, Кшерю ва Станчунинг голлари майдон эгаларининг мутлақ ғалабасини таъминлади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›