Миллатлар Лигаси. Англия Бельгия устидан иродали ғалабага эришди

Eldor Akmurzayev
11 окт 2020, 22:55
Мусобақа 3-туридан ўрин олган марказий баҳс якунланди..

"Уэмбли"да ўтган ўйинда ҳисоб 16-дақиқада Ромелу Лукакунинг пенальтидан йўллаган аниқ зарбасидан кейин очилди. 1-тайм охирларида Маркус Решфорд бу сафар рақиб дарвозасига белгиланган пенальтидан гол уриб, орадаги мувозанатни тиклади – 1:1.

Кейинги бўлимнинг ўрталарида Мейсон Маунт Бельгия дарвозасига тўп киритиб, учрашувдаги якуний ҳисобни белгилади – 2:1.

Ушбу ғалабадан кейин Гарет Саутгейт шогирдлари гуруҳда 7 очко билан пешқадамга айланиб олди. 2-ўриндаги бельгияликлар ҳисобида эса 6 очко бор.

Англия – Бельгия 2:1 (1:1, 1:0)

«Уэмбли»

Голлар: 0:1 – 16, пенальти Лукаку, 1:1 – 39, пенальти Рэшфорд, 2:1 – 64 Маунт.

Англия – Пикфорд, Уокер, Магуайр, Триппьер, Дайер, Хендерсон (Филлипс, 66), Маунт (Санчо, 89), Райс, Александер-Арнолд (Джеймс, 79), Рэшфорд, Кэлверт-Льюин (Кейн, 66).

Бельгия – Миньоле, Кастань, Алдервейрелд, Боята, Менье, де Брюйне (Версхарен, 73), Тилеманс, Карраско (Доку, 83), Витцель, Денайер, Лукаку.

Огоҳлантиришлар: Райс (32), Менье (38).

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia