Милитао: "Ман Сити" дарвозасига ғалаба тўпини қандай киритишимни тасаввур қиляпман"

2 авг 2020, 22:38
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Эдер Милитао ЕЧЛ 1/8 финал босқичи доирасида ўтказиладиган "Манчестер Сити"га қарши жавоб учрашуви олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди (биринчи ўйин – 1:2).

– "Ман Сити"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайсиз. Бу ҳақда нима дея оласиз?

– Бу жуда ҳаяжонли. Мен учун такрорланмас лаҳзалар. Рамос майдонда бўлмайди, шунинг учун майдонда бор кучимни сарфлашим керак.

– "Шаҳарликлар"нинг энг хавфли ўйинчиси ким деб ҳисоблайсиз?

– Уларнинг барчаси яхши... Габриэль Жезусни алоҳида таъкидлаган бўлардим.

– Сиз "қироллик клуби" либосида анча ўйнадингиз, аммо ҳамон "Реал" учун гол урмагансиз. Клубдаги биринчи голингизни қандай тасаввур қиласиз?

– Манчестерда гол ураман деб тасавур қиламан. Ғалаба тўпини бошим билан киритмоқчиман. Имконсиз ишнинг ўзи йўқ, шунинг учун илк голимни шундай тасаввур қиляпман. 

– Учрашув олдидан "Реал" мухлисларига нима демоқчисиз?

– Мадридистлар, сардоримиз "Сити"га қарши ўйнамайди, аммо мен майдонда бўламан. Яхши ўйин ўтказаман, менга ишонинг. Биз ғалаба қозонамиз!, – деди бразилиялик ҳимоячи.

Маълумот учун, "Реал" ва "Манчестер Сити" клублари ўртасидаги учрашув 7 августдан 8 августга ўтар кечаси 00:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Goal