"Милан" яна бир катта трансферга тайёргарлик кўрмоқда. Клуб раҳбарлари Лондонда

Tolibjon Qosimov
25 июл 2017, 21:03
"Россонерлар" яна битта катта трансферни амалга оширишадими?

Маълум бўлишича, "Милан" раҳбариятидан Марко Фассоне ва Массимилиано Мирабелли Лондонга ташриф буюрди. "Premium Sport"нинг хабар беришича, уларнинг Англия пойтахтига келишидан мақсад "Челси" аъзоси Диего Костани харид қилиш. "Аристократлар" сафига Альваро Мората келгач, Костанинг кетишига шубҳа қолмади.

Эслатиб ўтамиз, Диегога Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳам қизиқиш билдирган. Ҳужумчи жамоа билан мавсумолди турнесига бормади.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Premium Sport