"Милан" Томорини харид қилмоқчи

Alisher
10 май 2021, 10:18
"Милан"да "Челси"дан ижара асосида ўйнаётган ҳимоячи Фикайо Томори Италия клубида қолиши мумкин.

Миланликлар бош мураббийи Стефано Пиолининг айтишича, клуб 23 ёшли англиялик футболчини лондонликлардан харид қилмоқчи.

"Милан" агар Чемпионлар Лигасига чиқса, ўйинчи билан 5 йиллик шартнома имзолашга тайёр.

Томори жорий мавсум "Милан" таркибида 19та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira

Сўнгги янгиликлар

Барча ›