

Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, клуб раҳбарияти 24 ёшли франциялик футболчига 4,5 млн евро маошга эга 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома таклиф қилишга тайёр.
Амалдаги битимга кўра, футболчи 1,5 млн евро маош олади ва унинг шартнома муддати 2024 йилга қадар мўлжалланган.
Эрнандес жорий мавсум "Милан" таркибида 20та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 5та ассист қайд этди.



