"Милан" собиқ бош мураббийи "Торино"ни бошқаришга рози бўлди

Sherzod Nurmatov
10 май 2020, 23:20
Ўтган йилнинг октябрь ойида "Милан" бош мураббийлигидан четлатилган Марко Жампаоло "Торино"ни бошқариши мумкин.

Tuttosport хабарига кўра, Жампаоло клуб билан икки йиллик шартнома имзолашга розилик билдирган.

Шунингдек, Турин клубини Стефано Пиоли ("Милан"), Роберто Д′Аверса ("Парма"), Иван Юрич ("Верона"), Леонардо Семпличи (СПАЛ собиқ мураббийи) кабилар бошқариши мумкинлиги айтилган.

Ҳозирда "Торино" билан Морено Лонго ишламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Tuttosport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›