

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, "Милан" 20 ёшли италиялик футболчи билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди.
Энди клублар ижара борасида келишишлари керак. "Милан" ижара учун 1 миллион евро тўлайди, шунингдек клубда ўйинчини харид қилиш учун 6 миллион евро бўлади. Бундан ташқари, "Монако" форварднинг кейинги сотувидан фоиз олади.
Пеллегрининг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Ўйинчи "Монако"га 2018 йилда "Женоа"дан ўтган эди. У ўшандан бери 23та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.



