"Милан" мухлиси Аллегрини сотувга қўйди
30 окт 2013 12:20
Янгиликлар
"Милан" мухлиси Аллегрини сотувга қўйди
"Милан" мухлисларидан бири жамоа натижаларидан норози эканини билдиришнинг ноодатий йўлини топди, дея хабар бермоқда Football Italia.
У жамоа бош мураббийи Массимилиано Аллегрини интернет-аукционлардан бирида сотиш учун эълон берди. Унда фанат "махсулот"ни қуйидагича таърифлайди: "Умуман характерсиз, футболчиларни ўйинларга тайёрлашни эплай олмайдиган бош мураббий сотилади".
Ундан ташқари "акция" доирасида мижозларга ёрдамчи мураббий Мауро Тассоттини ҳам сотиб олишни таклиф қилган.
Эслатиб ўтамиз, айни вақтда "Милан" Италия чемпионатида ўтказилган 9 турдан кейин, 11 очкога эга бўлган ҳолда, турнир жадвалининг 10-поғонасидан ўрин эгаллаб турибди.

championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар