UZ

Сўнгги янгиликлар

07:34Суперлига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  1 01:40А Серия. "Кальяри" меҳмонда "Милан"дан йирик мағлубият қабул қилди, Шомуродов эса...  31 01:25"Реал" ҳимоячиси сўнгги 5 йилда Ла Лигадаги битта ўйинда илк бор гол ва ассист қайд этди  2 00:40АПЛ. "Ноттингем" - "Челси" 2:3   0 00:35АПЛ. "Тоттенхэм" - "Бернли" 2:1   0 00:33Роналду 4 мавсумдан бери миллий чемпионатларда ғолиб чиқмаяпти  9 00:30АПЛ. "Фулхэм" - "Манчестер Сити" 0:4   0 00:25ЛаЛига. "Гранада" - "Реал Мадрид" 0:4   0 00:11Веско Стешевич: "Бугунги учрашувда икки очко йўқотдик"  1 23:58"Пахтакор" "Олимпик"ка қарши 90-дақиқада ғалабани илиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 23:31АПЛ. "Челси" "Ноттингем Форест"га қарши ўйин якунланишига 10 дақиқа қолганда камбэк қайд этиб, ғалабани ўзиники қилди!  7 23:25Жамшид Саидов: "Иккинчи бўлимда жамоалар очиқ футболга ўтиб кетишди"  1 23:21Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Гранада"ни тор-мор этди  5 23:05РПЛ. ЦСКА кутилмаганда турнир пешқадами "Зенит"ни меҳмонда таслим этди, Файзуллаев эса...  10 22:43Тимур Кападзе: "Ёмон ўйнамадик, аммо хатоларимиз туфайли мағлубиятга учрадик"  3

Милан Митрович: "Пенальтилар сериясидаги омадсизликда Абдуллаевни ҳам, Жўрабековни ҳам айбламаслик керак" Янгиликлар

Милан Митрович: "Пенальтилар сериясидаги омадсизликда Абдуллаевни ҳам, Жўрабековни ҳам айбламаслик керак"

"Сўғдиёна" кеча ўз майдонида ОФК кубоги ярим финалида Малайзиянинг "Куала-Лумпур Сити" жамоасига мағлуб бўлди.

Учрашувдан сўнг жиззахликлар дарвозабони Милан Митровичнинг фикрлари билан қизиқдик.

Согдиана

Кубок АФК - финальная стадия . Semi Finals-тур

05/10/2022, 18:00

5
:
3
Тугади

Куала-Лумпур ФА

45'
90'

- Ўйин ҳақида...

- "Сўғдиёна" илк бор бундай халқаро мусобақада иштирок этди. Қайсидир маънода биз ўзимиз учун яхшигина тажриба тўпладик, деб ўйлайман. ОФК кубогини юқори натижалар билан бошладик. Бироқ якун ундай бўлгани йўқ. Финалга бир қадам қолганди. Лекин нима ҳам қила олардик? Рақибга омад кулиб боқди. 

- Жамоанинг охирги учрашувларидаги натижалари кўнгилдагидек, деб бўлмайди. Бу ҳам руҳий томонлама таъсир қилдими?

- Албатта. Суперлигадаги сўнгги 5та учрашувда ғалаба қозона олмадик. 3та фронтад кураш олиб бориш осон эмас. Ҳар уч кунда майдонга чиқиш барибир жисмоний томондан толиқтиради. Омад етишмаяпти. Футболда муҳими ғалаба қозониш. Жамоамиз қаердадир қўша олди, қаердадир йўқ. 

- Пенальтилар сериясида алмаштирилганингизни қандай қабул қилдингиз? Ўша лаҳзаларда нималар ўтди? "Қизилқум" билан учрашувда ҳам шундай ҳолат такрорланган, бироқ унда рақиб футболчиси хато зарба йўллаганди...

-  Бу мураббий учун бериладиган савол. Мен жавоб бера олмайман. Лекин Улуғбек Бақоевнинг қарорини ҳурмат қиламан. Чунки ҳар бир мураббий жамоаси ғалаба қозонишини истайди. Ширинбой Абдуллаев ҳаракат қилди. Уни бирор нарсада айбламаслик керак. Ҳаттоки пенальтини голга айлантира олмаган Жўрабековни ҳам. Бу футбол, тамом. 

- Малайзия клуби қайси жабҳада "Сўғдиёна"дан устун ўйнади?

- Улар ўйиннинг ҳеч бир қисмида бизни мағлуб эта олишмади. Ўз имкониятларини кутишди ва атайлаб пенальтилар сериясига қадар етиб боришди. Мақсадларига етишди, хуллас. Пенальтилар сериясида ҳамма нарса бўлиши мумкин. Биздан кучсизроқ жамоа омадли бўлиб чиқди. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика