“Милан” мавсум тугашига 3 тур қолганда Европа Лигаси йўлланмасини нақд қилди

22 июл 2020, 09:14
“Милан” А Cерия 35-тури доирасида “Сассуоло”дан 2:1 ҳисобида устун келди.

Бу ғалаба орқали Стефано Пиоли жамоаси келаси мавсум учун Европа Лигаси йўлланмасини кафотлади. “Милан” мавсум якунига қадар қандай натижа қайд этилмасин, 7-ўриндан пастга тушиб кетмайди. Боиси 8-ўриндаги “Сассуоло” “Милан”дан эндиликда 11 очкога ортда қолмоқда. Мавсум якунига эса 3 та тур қолди.

“Милан” клуби ЕЧЛда қатнашиш имкониятини аввалроқ қўлдан чиқарганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Football24