

Футболчи "Интер" ва "Милан" қизиқишлари доирасида.
Жорий мавсумда Сако АПЛ учрашувларида майдонга тушмади ва клуб раҳбарияти футболчининг бошқа жамоага ўтишига тўсқинлик қилмайди. Милан клубларига "Вест Бромвич" рақиб бўлиши мумкин. Уччала клуб ҳам Сакони ижарага олмоқчи.
26 ёшли ҳимоячи "Ливерпуль"да 2013 йилдан бери ўйнайди. Унинг амалдаги шартномаси 2020 йилда якунланади.


