"Милан" испан грандининг икки футболчисини нишонга олди
18 дек 2019 23:27
Янгиликлар
"Милан" испан грандининг икки футболчисини нишонга олди
Мариано Диас ва Лука Йович А Серияга кўчиб ўтиши мумкин.
Corriere dello Sport нашри хабарига кўра, "Милан" клуби раҳбарияти қишда жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтириш ҳақида ўйламоқда. Златан Ибрагимович масаласидаги муваффақиятсизликдан кейин "россонерилар" Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчилари Мариано Диас ва Лука Йовичларга эътибор қаратишмоқда. Италия жамоаси ҳар иккала футболчи учун тахминан 60-70 миллион евро тўлашга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Милан"нинг "Арсенал" футболчиси Лукас Торрейрога даъвогарлик қилаётгани ҳақида ҳам хабарлар тарқалганди.
Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Фикрлар