"Милан" ҳимоячиси жиддий жароҳат олди

Tolibjon Qosimov
16 сен 2017
Италиянинг "Милан" клуби расмий сайти хабарига кўра, ўнг қанот ҳимоячиси Андреа Конти чап оёғининг сон қисмидан жароҳат олганлиги сабаб 6 ойни ўтказиб юборади.

Ушбу жиддий жароҳатни футболчи машғулот жараёнида олди. Эслатиб ўтамиз, Конти шу ёзда "Аталанта"дан 24 миллион евро эвазига "Милан" таркибига қўшилган эди.



Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: acmilan.com