"Милан" Гётцени қўлга киритиши мумкин

26 мар 2020, 00:41
"Боруссия" ярим ҳимоячиси Марио Гётце Дортмунд клубини тарк этишга яқин турибди.

"Correire dello Sport" нашри хабарига кўра, "Милан" мутасаддилари айни пайтда 27 ёшли хавбек билан шартнома имзолаш вариантини кўриб чиқяпти. Ёзда "Боруссия" билан шартномаси ниҳоясига етадиган Гётце итальян клуби сафига (эркин агент сифатида) қўшилиши мумкин.

Маълумот учун, Бундеслиганинг жорий мавсумида 13 ўйинда майдонга тушган Гётце 3 бор рақиблари дарвозасини ишғол қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Correire dello Sport