

Гагонинг шартномаси 2017 йил ёзида тугайди, «Милан» уни январь ойида арзонга сотиб олиш мумкин. Италия клуби 18 ёшли Мануэль Локателлининг ёнига тажрибали ярим ҳимоячини олиб келмоқчи. Гаго Италия А сериясида ўйнашга улгурган. У 2011–2012 йилларда «Рома»да ўйнаган.
Бу мавсумда Фернандо Гаго апрелдан октябрь ойига қадар жароҳат туфайли майдонга туша олмаганди.




