"Милан" етакчисига Бундеслиганинг 3 клуби харидор бўлмоқда
26 июл 2020 10:17
Янгиликлар
"Милан" етакчисига Бундеслиганинг 3 клуби харидор бўлмоқда
"Милан" вингери Хоқон Чалханоглу Германия клублари қизиқишлари доирасига тушиб қолган.
"Calciomercato" хабарига кўра, футболчини "Лейпциг", "Шальке" ва "Герта" каби клублар кузатишмоқда. Бироқ "Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли келаси мавсум олдидан жамоа етакчилари билан хайрлашмоқчи эмас. У раҳбариятга футболчини сақлаб қолиш кераклигини айтган.
Чалханоглу ушбу мавсумда барча турнирларда 36 ўйинда қатнашиб, 10 гол ва 8 ассист қайд этди. Унинг миланликлар билан шартномаси яна бир мавсум амал қилади.
Фикрлар