UZ

Сўнгги янгиликлар

20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  3 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  1 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  3 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  0 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  13 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  3 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  20

"Милан" "Байер" билан Шик трансферини муҳокама қилди Янгиликлар

"Милан" "Байер" билан Шик трансферини муҳокама қилди

Италиянинг "Милан" клуби Чехия терма жамоаси ҳужумчиси Патрик Шикка қизиқиш билдирмоқда.

Манбанинг хабарига кўра, Италия клуби форварднинг трансфери бўйича "Байер" вакиллари билан аллақачон алоқага чиққан. Немис клуби 25 ёшли ҳужумчи учун тахминан 40 миллион евро сўрамоқда.

Шик аввал ҳам А Серияда тўп сурган — у бир мавсумни "Сампдория"да ўтказган ва кейинчалик "Рома" сафида икки йил ўйнаган.

Чехиялик футболчи Евро-2020'да 4 та гол урди ва Карим Бензема (Франция) ва Эмил Форсберг (Швеция) билан мусобақа тўпурарлари рўйхатида иккинчи ўринни бўлишиб турибди. Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду 5 та гол билан ҳозирча пешқадам ҳисобланади.

Эътиборлиси, Шикдан ташқари рўйхатдаги барча футболчилар Евро-2020'ни тарк этган. Чехия эртага мусобақанинг 1/4 финалида Дания билан тўқнаш келади.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика